https://sputniknews.uz/20210210/nlab-davlatlar-Sputnikom-Vga-navbatda-turibdi---Rossiya-TIV-15973638.html
Ўнлаб давлатлар "Спутник V"га навбатда турибди - Россия ТИВ
Ўнлаб давлатлар "Спутник V"га навбатда турибди - Россия ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
"Спутник V" ишлаб чиқариш ҳажми январ ойида 7 миллион, Февралда 11 млн ва март ойида 15 млн доза бўлиши режалаштирилган. 10.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-10T13:35+0500
2021-02-10T13:35+0500
2021-02-10T13:35+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15735365_62:0:3684:2048_1920x0_80_0_0_99125c5331b0fc3b887faea7d4051a15.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Дунёнинг ўнлаб давлатлари "Спутник V" вакцинаси ортида навбатда турибди, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.Эслатиб ўтамиз, Lancet тиббий журнали бир неча кун олдин "Спутник V" вакцинасининг учинчи босқичи самарали якунлангани ҳақида мақола чоп этган эди. Унда айтилишига кўра, клиник синовларнинг III босқичида 20 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва вакцина юқори хавфсизлик ва 91,6 % самарадорлик кўрсатган.Россияда "Спутник V" ишлаб чиқариш ҳажми ой сайин ошиб бормоқда. Хусусан январ ойида 7 миллион доза ишлаб чиқарилган бўлса, Февралда 11 млн, март ойида 15 млн доза ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бугунги кунда Россияда ушбу вакцина билан эмланган фуқаролар сони 3 миллион кишидан ошиб кетди. Шунингдек "Спутник V" дунёнинг 21 давлатида рўйхатдан ўтказилган ва фойдаланишган рухсат берилган: Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Мўғулистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Босния ва Герцеговина, Мьянма ва Ливан.Ундан ташқари "Спутник V" вакцинасини Қозоғистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳиндистонда айни дамда йўлга қўйилмоқда. Германия ҳам Россия билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.
https://sputniknews.uz/20210205/Mishustin-zbekiston-vaktsina-byicha-Rossiya-amkoriga-aylanishiga-umid-bildirdi-15937643.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15735365_310:0:3568:2048_1920x0_80_0_0_0b5fc8e18f83bd19245570cd23ae5ac5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Ўнлаб давлатлар "Спутник V"га навбатда турибди - Россия ТИВ
"Спутник V" ишлаб чиқариш ҳажми январ ойида 7 миллион, Февралда 11 млн ва март ойида 15 млн доза бўлиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Дунёнинг ўнлаб давлатлари "Спутник V" вакцинаси ортида навбатда турибди, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.
"Бугунги кунда Россия вакцинасининг самарадорлиги - бу тасдиқланган факт. Мен буни мақтаниш учун айтмаяпман, бу ҳақида ҳамма гапирмоқда. Дунёнинг турли бурчакларидан барча континентларда давлатлар унга навбатда турибди", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, Lancet тиббий журнали бир неча кун олдин "Спутник V" вакцинасининг учинчи босқичи самарали якунлангани ҳақида мақола чоп этган эди. Унда айтилишига кўра, клиник синовларнинг III босқичида 20 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва вакцина юқори хавфсизлик ва 91,6 % самарадорлик кўрсатган.
Россияда "Спутник V" ишлаб чиқариш ҳажми ой сайин ошиб бормоқда. Хусусан январ ойида 7 миллион доза ишлаб чиқарилган бўлса, Февралда 11 млн, март ойида 15 млн доза ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Бугунги кунда Россияда ушбу вакцина билан эмланган фуқаролар сони 3 миллион кишидан ошиб кетди. Шунингдек "Спутник V" дунёнинг 21 давлатида рўйхатдан ўтказилган ва фойдаланишган рухсат берилган: Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Мўғулистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Босния ва Герцеговина, Мьянма ва Ливан.
Ундан ташқари "Спутник V" вакцинасини Қозоғистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳиндистонда айни дамда йўлга қўйилмоқда. Германия ҳам Россия билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.