https://sputniknews.uz/20210217/Kamilov-Turkmaniston-prezidenti-abulida-bldi-16022656.html
Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди
Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга топширди. 17.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-17T16:57+0500
2021-02-17T16:57+0500
2021-02-17T16:57+0500
сиёсат
абдулазиз камилов
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16022569_0:76:2000:1207_1920x0_80_0_0_e192268bac73a0ba689a8adf94585b2f.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.Вазир мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президентига топширди.Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашинилди.Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, аввалро Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан бориши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210216/Abdulaziz-Kamilov-Markaziy-Osi-mamlakatlariga-tashrif-buyuradi-16011062.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16022569_80:0:2000:1207_1920x0_80_0_0_2852c08bdef3bbb5d6e0a0348d6de0bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, абдулазиз камилов, туркманистон
сиёсат, абдулазиз камилов, туркманистон
Камилов Туркманистон президенти қабулида бўлди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга топширди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Вазир мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркманистон президентига топширди.
Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашинилди.
Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалро Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан бориши
хабар қилинган эди.