Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга боради. Ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2021 йилнинг 16-18 февраль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга амалий ташриф билан боради.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0