https://sputniknews.uz/20210208/Ozbekiston-ind-vaktsinasini-olib-kelish-masalasini-rganib-chiqadi-15960215.html
Ўзбекистон ҳинд вакцинасини олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади
Ўзбекистон ҳинд вакцинасини олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади. 08.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-08T14:56+0500
2021-02-08T14:56+0500
2021-04-01T16:45+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
россия
вакцина
спутник v вакцинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15856668_0:0:3072:1738_1920x0_80_0_0_8e317699a36f67b264a7bcb428dc1f39.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади, деб хабар қилди "Дунё" нашри.Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг Bharat Biotech International Ltd компанияси ўзаро ҳамкорлик масалаларини онлайн-тартибда муҳокама қилдилар.Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Баҳромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.Ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.
https://sputniknews.uz/20210204/Ozbekistonga-ancha-AstraZeneca-vaktsinasi-tadim-etiladi-15931740.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/19/15856668_0:0:3072:1930_1920x0_80_0_0_7519bca6d67f46149ca652a311c0e967.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 умумжаҳон пандемияси, жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, россия, вакцина, спутник v вакцинаси
covid-19 умумжаҳон пандемияси, жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, россия, вакцина, спутник v вакцинаси
Ўзбекистон ҳинд вакцинасини олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади
14:56 08.02.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади, деб хабар қилди "Дунё" нашри.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг Bharat Biotech International Ltd компанияси ўзаро ҳамкорлик масалаларини онлайн-тартибда муҳокама қилдилар.
"Мулоқот давомида Ҳиндистон коронавирусга қарши Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва етказиб бериш шартлари муҳокама қилинди", - дейилган хабарда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Баҳромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.
Ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.