https://sputniknews.uz/20210204/Ozbekistonga-ancha-AstraZeneca-vaktsinasi-tadim-etiladi-15931740.html
Ўзбекистонга қанча AstraZeneca вакцинаси олиб келинади?
Ўзбекистонга қанча AstraZeneca вакцинаси олиб келинади?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил... 04.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-04T12:49+0500
2021-02-04T12:49+0500
2021-02-04T12:49+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15891196_0:310:3071:2047_1920x0_80_0_0_46195c85cc8171ce5c4689f20151f25a.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини олади, деб хабар қилди ЮНИСЕФ.COVAX дастурида 18 та давлат: Бутан, Боливия, Босния ва Герцеговина, Кабо-Верде, Колумбия, Сальвадор, Грузия, Мальдив ороллари, Молдова, Мўғулистон, Перу, Филиппин, Корея Республикаси, Руанда, Жанубий Африка, Тунис, Украина, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо сектори - биринчи бўлиб 1,2 миллион доза Pfizer/Biontech вакцинасини олади.Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Бахромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.Ўз навбатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кейинчалик имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.
https://sputniknews.uz/20210204/Rossiya-vaktsinasi-arbni-ayratga-soldi---Welt-15930377.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15891196_0:116:3071:2047_1920x0_80_0_0_08e3314f818d45ef90bbfc06c2f52374.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 умумжаҳон пандемияси, жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси, жамият
Ўзбекистонга қанча AstraZeneca вакцинаси олиб келинади?
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини олади, деб хабар қилди
ЮНИСЕФ.
Республика 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.
COVAX дастурида 18 та давлат: Бутан, Боливия, Босния ва Герцеговина, Кабо-Верде, Колумбия, Сальвадор, Грузия, Мальдив ороллари, Молдова, Мўғулистон, Перу, Филиппин, Корея Республикаси, Руанда, Жанубий Африка, Тунис, Украина, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо сектори - биринчи бўлиб 1,2 миллион доза Pfizer/Biontech вакцинасини олади.
Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Бахромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.
Ўз навбатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кейинчалик имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.