https://sputniknews.uz/20210205/Abdulla-Aripov-iriziston-prezidentini-zbekistonga-taklif-etdi-15944648.html
Абдулла Арипов Қирғизистон президентини Ўзбекистонга таклиф этди
Абдулла Арипов Қирғизистон президентини Ўзбекистонга таклиф этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаровни республикага давлат ташрифи билан келишга таклиф этди. 05.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-05T14:22+0500
2021-02-05T14:22+0500
2021-02-05T16:16+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/604/64/6046406_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_3e23af6680151364aa59348539d43343.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаровни республикага давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бу ҳақда РИА Новостига маълум қилди.Аввалроқ, Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов Олмаотага хизмат сафари чоғида Абдулла Арипов билан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида учрашган эди.Томонлар "савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, сув-энергетика ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини" муҳокама қилдилар.Иккала мамлакат қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди ва қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг қолган участкаларини юридик рўйхатдан ўтказишни якунлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.Айни пайтда чегара узунлигининг тахминан 92% тавсифланган, 85% асосий делимитация келишувига киритилган. Ҳозирча 10тага яқин участка баҳсли бўлиб қолмоқда, томонлар ўзаро ҳудудларни алмашиш ҳақида гапирмаяпти.
https://sputniknews.uz/20210111/Sadir-Zhaparovning-rafiasi-aida-9ta-iziarli-fakt-15762823.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/604/64/6046406_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_b61a8ac874863d38a2e1dd25222e8a82.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат
Абдулла Арипов Қирғизистон президентини Ўзбекистонга таклиф этди
14:22 05.02.2021 (янгиланди: 16:16 05.02.2021) Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаровни республикага давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаровни республикага давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати бу ҳақда РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ, Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов Олмаотага хизмат сафари чоғида Абдулла Арипов билан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида учрашган эди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президентига Ўзбекистонга ташриф буюриш учун таклифномани тақдим этди.
Томонлар "савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, сув-энергетика ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини" муҳокама қилдилар.
Иккала мамлакат қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди ва қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг қолган участкаларини юридик рўйхатдан ўтказишни якунлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Айни пайтда чегара узунлигининг тахминан 92% тавсифланган, 85% асосий делимитация келишувига киритилган. Ҳозирча 10тага яқин участка баҳсли бўлиб қолмоқда, томонлар ўзаро ҳудудларни алмашиш ҳақида гапирмаяпти.