https://sputniknews.uz/20210111/Sadir-Zhaparovning-rafiasi-aida-9ta-iziarli-fakt-15762823.html
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
Sputnik Ўзбекистон
Президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Садир Жапаров бошқа номзодларга нисбатан катта фарқ билан ғалаба қозонди. Унинг рафиқаси Ойгул... 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T16:42+0500
2021-01-11T16:42+0500
2021-04-07T18:51+0500
дунёда
қирғизистон
садир жапаров
алмазбек атамбаев
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15760302_0:0:2951:1669_1920x0_80_0_0_50f7c12edb8812bd2f5070c8b63207c5.jpg
Sputnik Қирғизистон Ойгул Асанбаева – Қирғизистон президенти сайловларида етакчилик қилаётган Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида маълум бўлган фактларни умумлаштирди.Туғилган жойиОйгул Асанбаева 47 ёшда, у Иссиқкўл вилояти, Туп тумани, Сан-Тош қишлоғида туғилган.МаълумотиМактабдан кейин у Қоракўлдаги тиббиёт билим юртига ўқишга кирди. Кейинчалик И.Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университетининг педагогика факультетини тамомлади.Қаерда танишганСадир ва Ойгул қўшни қишлоқларда яшашган ва дўстларига табиатга саёҳат пайтида учрашдилар. Асанбаеванинг эслашича, у ўша пайтда 18 ёшда, Жапаров эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан сўнг, улар турмуш қуришди.Фарзандлар Баъзи манбаларга кўра, оилада беш нафар, бошқа манбаларда эса тўрт нафар фарзанд борлиги айтилган. Бир интервьюда бу ҳақда тегишли саволга Асанбаева ўзларининг тўрт нафар фарзанди борлиги, аммо улар Садир Жапаров укасининг ўғлини (ота-онаси ЙТҲ оқибатида вафот этган) ҳам тарбиялаётгани ҳақида маълум қилган. Болаларнинг исмлари - Дастан, Рустам, Ринат, Нурдоолот ва Жанайим.Тўнғич ўғил Дастан ўтган йилнинг ёзида вафот этди: у мотоциклда ҳалокатга учради ва тўрт кундан кейин касалхонада вафот этди.Бир нафар набиранинг бувиси2019 йилда иккинчи ўғил Рустам уйланди. Ўтган йили янги оилада қиз фарзанд кўришди, унга Саара деган исм қўйишди.Уч йил фарзандлари билан чет элда яшадиБаъзи ОАВларида берилган интервьюларга кўра, Асанбаева "турмуш ўртоғини сиёсий таъқиб қилиниши пайтида 3 йил давомида болалари билан хорижда яшаган". Улар Россия ва Польшада яшаганликлари ҳақида маълум қилинган.Атамбаевнинг рафиқасидан ёрдам сўраганАсанбаеванинг айтишича, Жапаровни қирғиз-қозоқ чегарасида ҳибсга олиш вақтида хавфсизлик кучлари унинг ўғли Рустамни ҳам ҳибсга олишган, кейин у деярли 6 ой давомида тергов изоляторида сақланган. Ўша вақтда сиёсатчининг рафиқаси биринчи хоним Раиса Атамбаевага ўғлининг озод қилинишига ёрдам бериши юзасидан илтимос қилган.Турмуш ўртоғини фаол қўллаб-қувватлайдиСадир Жапаров жазони ўтаётган пайтда, Ойгул Асанбаева уни оммавий ахборот воситаларида очиқчасига ҳимоя қилган ва ҳар доим норозилик намойишларида қатнашган.Паспорт бўйича бошқа исм2020 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида Ойгул Асанбаева "Мекенчил" партияси сафида Жўқорғу Кенгаш депутатлигига номзодини қўйганди (рўйхатда 24-ўрин). Аммо сиёсий ташкилотнинг сайлов рўйхатида у Гулнура номи билан рўйхатга олинган - Асанбаевани паспорти шундай исм ёзилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга қараганда, Жапаровнинг рафиқаси ушбу кампанияда фаол қатнашган ва вилоятлар бўйлаб сафарга чиққан.
https://sputniknews.uz/20210111/ozoiston-prezidenti-Sadir-Zhaparovni-saylovdagi-alabasi-bilan-tabrikladi-15757536.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15760302_0:0:2951:1855_1920x0_80_0_0_0f747da8eb4c451258e91cab5103595f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, садир жапаров, алмазбек атамбаев, сайловлар
дунёда, қирғизистон, садир жапаров, алмазбек атамбаев, сайловлар
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
16:42 11.01.2021 (янгиланди: 18:51 07.04.2021) Президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Садир Жапаров бошқа номзодларга нисбатан катта фарқ билан ғалаба қозонди. Унинг рафиқаси Ойгул Асанбаева ҳақида маълумотлар очиқ манбалардан ва маҳаллий ОАВларидан олинган.
Sputnik Қирғизистон Ойгул Асанбаева – Қирғизистон президенти сайловларида етакчилик қилаётган Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида маълум бўлган фактларни умумлаштирди.
Ойгул Асанбаева 47 ёшда, у Иссиқкўл вилояти, Туп тумани, Сан-Тош қишлоғида туғилган.
Мактабдан кейин у Қоракўлдаги тиббиёт билим юртига ўқишга кирди. Кейинчалик И.Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университетининг педагогика факультетини тамомлади.
Садир ва Ойгул қўшни қишлоқларда яшашган ва дўстларига табиатга саёҳат пайтида учрашдилар. Асанбаеванинг эслашича, у ўша пайтда 18 ёшда, Жапаров эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан сўнг, улар турмуш қуришди.
Баъзи манбаларга кўра, оилада беш нафар, бошқа манбаларда эса тўрт нафар фарзанд борлиги айтилган. Бир интервьюда бу ҳақда тегишли саволга Асанбаева ўзларининг тўрт нафар фарзанди борлиги, аммо улар Садир Жапаров укасининг ўғлини (ота-онаси ЙТҲ оқибатида вафот этган) ҳам тарбиялаётгани ҳақида маълум қилган. Болаларнинг исмлари - Дастан, Рустам, Ринат, Нурдоолот ва Жанайим.
Тўнғич ўғил Дастан ўтган йилнинг ёзида вафот этди: у мотоциклда ҳалокатга учради ва тўрт кундан кейин касалхонада вафот этди.
Бир нафар набиранинг бувиси
2019 йилда иккинчи ўғил Рустам уйланди. Ўтган йили янги оилада қиз фарзанд кўришди, унга Саара деган исм қўйишди.
Уч йил фарзандлари билан чет элда яшади
Баъзи ОАВларида берилган интервьюларга кўра, Асанбаева "турмуш ўртоғини сиёсий таъқиб қилиниши пайтида 3 йил давомида болалари билан хорижда яшаган". Улар Россия ва Польшада яшаганликлари ҳақида маълум қилинган.
Атамбаевнинг рафиқасидан ёрдам сўраган
Асанбаеванинг айтишича, Жапаровни қирғиз-қозоқ чегарасида ҳибсга олиш вақтида хавфсизлик кучлари унинг ўғли Рустамни ҳам ҳибсга олишган, кейин у деярли 6 ой давомида тергов изоляторида сақланган. Ўша вақтда сиёсатчининг рафиқаси биринчи хоним Раиса Атамбаевага ўғлининг озод қилинишига ёрдам бериши юзасидан илтимос қилган.
"Танишларим орқали мен биринчи хонимга чиқдим ва ёрдам сўрадим. Аммо у "у бундай масалаларга аралашмайман" деб жавоб қайтарди. Мен ҳаммани озод қилиш керак демоқчи эмасман. Мен аслида ноқонуний ҳеч нарса қилмаган ўғлим учун сўрагандим. У шунчаки отасини кутиб олиш учун чиққанди ... Мамлакатнинг биринчи хоними бўлиш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди, бу Худодан, ўйлайманки, кўпроқ раҳм-шафқатли ва меҳрибонроқ бўлиш керак ", - деди Асанбаева.
Турмуш ўртоғини фаол қўллаб-қувватлайди
Садир Жапаров жазони ўтаётган пайтда, Ойгул Асанбаева уни оммавий ахборот воситаларида очиқчасига ҳимоя қилган ва ҳар доим норозилик намойишларида қатнашган.
2020 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида Ойгул Асанбаева "Мекенчил" партияси сафида Жўқорғу Кенгаш депутатлигига номзодини қўйганди (рўйхатда 24-ўрин). Аммо сиёсий ташкилотнинг сайлов рўйхатида у Гулнура номи билан рўйхатга олинган - Асанбаевани паспорти шундай исм ёзилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга қараганда, Жапаровнинг рафиқаси ушбу кампанияда фаол қатнашган ва вилоятлар бўйлаб сафарга чиққан.