Қозоғистон президенти Садир Жапаровни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишКандидат в президенты Кыргызской Республики Садыр Жапаров
Кандидат в президенты Кыргызской Республики Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Давлат раҳбари Садир Жапаровни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва овоз бериш натижалари у давлатчилигини янада мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича у таклиф қилган дастурни умуммиллий қўллаб-қувватлашидан далолат эканлигини таъкидлади”, - дейилган хабарда.
Жапаров Қирғизистоннинг барқарор ва ижодий ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлагани учун Тоқаевга ва бутун қозоқ халқига миннатдорлик билдирди.
Новоизбранный премьер-министр Киргизии Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти сайловида Садыр Жапаров етакчилик қилмоқда
Тоқаев Садир Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Қирғизистон раҳбари ушбу таклифни қабул қилиб, президент сифатида биринчи ташрифини Қозоғистонга амалга оширишини таъкидлади.
Жапаров эса Қасим-Жомарт Тоқаевни парламент сайловларининг муваффақиятли ўтказилиши билан табриклади. Қозоғистон президенти Садир Жапаровга биродар Қирғизистон манфаати йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
10 январь куни Қирғизистонда мамлакат президенти сайловлари бўлиб ўтди. Қирғизистон Марказий сайлов комиссияснинг дастлабки маълумотларига кўра, Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,18 фоиз овозини олган. Давлат раҳбари лавозимига 17 киши даъвогарлик қилган эди.
Қайд этиш жоизки, 2021 йилда Қирғизитонда президент сайловлари олдинги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг октябрь воқеаларидан кейин истеъфога чиққани сабабли муддатидан олдин бўлиб ўтди. Шунингдек, 10 январь куни Қирғизистонда ҳукуматни бошқариш шакли бўйича ҳам референдум ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0