https://sputniknews.uz/20210204/Ekspert-migrantlar-uchun-yangi-tizim-aida-RF-zbekistonning-EOIIga-kirishiga-ozirlanmoda-15934474.html
Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда
Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати ЕОИИга аъзо мамлакатлардан бўлган мигрантларнинг биометрик маълумотларини топширишини мажбурий этиб белгилашни таклиф қилмоқда. 04.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-04T17:32+0500
2021-02-04T17:32+0500
2021-04-08T14:21+0500
миграция
россия
еоии
мигрантлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/16/15649885_0:0:1200:678_1920x0_80_0_0_658f94cf0b7723e17aabf8cf12f5082b.jpg
Московский о биометрии для мигрантов: РФ готовится к вступлению Узбекистана в ЕАЭС
Sputnik Ўзбекистон
Московский о биометрии для мигрантов: РФ готовится к вступлению Узбекистана в ЕАЭС
Россия ҳукумати Давлат думасига кўриш чиқиш учун янги қонун лойҳасини киритди, унга кўра Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан мамлакатга 90 кундан зиёд муддатга кираётган чет элликлар биометрик маълумотларини топширишлари ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлади. Ҳужжатга мувофиқ дактилоскопия вояга етмаганлар ва кексалар учун шарт эмас.Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский бу ҳақда фикр билдириб, ушбу чора “Ўзбекистоннинг ЕОИИ таркибига эҳтимолий кириши арафасида” кўрилаётганини тахмин қилди.“Ҳозир Ўзбекистон фуқаролари Россияда патент асосида ишлашади. Агар республика ЕОИИга кирса, тартиб соддалашади”, - деди у.Московский Ўзбекистон иттифоққа кирган тақдирда мамлакат фуқаролари Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь фуқаролари сингари ишлашга келишлари ва патент расмийлаштиришлари шарт бўлмаслигини қўшимча қилди.“Мамлакат (Россия – таҳр.) Ўзбекистон ва Тожикистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига киришига янада тайёрроқ бўлади, лекин шу билан бирга бизда (Россияда – таҳр.) ишлаётган бу республикалар фуқаролари солиққа тортилишдан ва тегишли хизмат назоратидан қочмасликлари керак”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.Ҳозир Россияга киришда бармоқ изларини “патент ва виза олувчилар” топширишлари шарт, дея эслатди Московский. Шу билан бирга бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган чет элликларнинг аксарият қисмини ЕОИИга аъзо мамлакат фуқаролари ташкил этади.“Биометрия маълумотларини ҳатто визисиз режимда ҳам олиш мумкин, бунинг устига бу Россияга узоқ муддатга келаётганларга тааллуқли. Бу ерда ҳам давлат, ҳам бу фуқароларнинг ўзларининг хавфсизлиги масаласи турибди”, - деди Московский.Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олди.
https://sputniknews.uz/20210109/zbekiston-EOIIga-azo-blsa-bu-menat-migrantlariga-nima-beradi-15748473.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/16/15649885_0:0:1200:754_1920x0_80_0_0_03818c4873bca697aaf89a5b67b507eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, россия, еоии, мигрантлар, ўзбекистон
миграция, россия, еоии, мигрантлар, ўзбекистон
Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда
17:32 04.02.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Россия ҳукумати ЕОИИга аъзо мамлакатлардан бўлган мигрантларнинг биометрик маълумотларини топширишини мажбурий этиб белгилашни таклиф қилмоқда.
Россия ҳукумати Давлат думасига кўриш чиқиш учун янги қонун лойҳасини киритди, унга кўра Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан мамлакатга 90 кундан зиёд муддатга кираётган чет элликлар биометрик маълумотларини топширишлари ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари
шарт бўлади. Ҳужжатга мувофиқ дактилоскопия вояга етмаганлар ва кексалар учун шарт эмас.
Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский бу ҳақда фикр билдириб, ушбу чора “Ўзбекистоннинг ЕОИИ таркибига эҳтимолий кириши арафасида” кўрилаётганини тахмин қилди.
“Ҳозир Ўзбекистон фуқаролари Россияда патент асосида ишлашади. Агар республика ЕОИИга кирса, тартиб соддалашади”, - деди у.
Московский Ўзбекистон иттифоққа кирган тақдирда мамлакат фуқаролари Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь фуқаролари сингари ишлашга келишлари ва патент расмийлаштиришлари шарт бўлмаслигини қўшимча қилди.
“Мамлакат (Россия – таҳр.) Ўзбекистон ва Тожикистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига киришига янада тайёрроқ бўлади, лекин шу билан бирга бизда (Россияда – таҳр.) ишлаётган бу республикалар фуқаролари солиққа тортилишдан ва тегишли хизмат назоратидан қочмасликлари керак”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.
Ҳозир Россияга киришда бармоқ изларини “патент ва виза олувчилар” топширишлари шарт, дея эслатди Московский. Шу билан бирга бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган чет элликларнинг аксарият қисмини ЕОИИга аъзо мамлакат фуқаролари ташкил этади.
“Биометрия маълумотларини ҳатто визисиз режимда ҳам олиш мумкин, бунинг устига бу Россияга узоқ муддатга келаётганларга тааллуқли. Бу ерда ҳам давлат, ҳам бу фуқароларнинг ўзларининг хавфсизлиги масаласи турибди”, - деди Московский.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олди.