https://sputniknews.uz/20210109/zbekiston-EOIIga-azo-blsa-bu-menat-migrantlariga-nima-beradi-15748473.html
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Sputnik Ўзбекистон
Қулайликлардан бири ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида... 09.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-09T11:59+0500
2021-01-09T11:59+0500
2021-04-01T13:12+0500
миграция
еоии
мигрантлар
пенсия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712028_0:156:3089:1893_1920x0_80_0_0_135d3ba7e4dd34ec10ef384f015bb4c6.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига қандай қулайликлар яратиши ҳақида маълумот берди.
Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.
Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.
Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.
Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.
Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея ишонч билдирган.Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилишини иттифоқнинг анъанавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ва сифатли қадам, дея баҳолаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1f/15712028_178:0:2909:2048_1920x0_80_0_0_d5f7c22965d76a0ee0d8b81f54e79134.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, еоии, мигрантлар, пенсия
миграция, еоии, мигрантлар, пенсия
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
11:59 09.01.2021 (янгиланди: 13:12 01.04.2021) Қулайликлардан бири ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига қандай қулайликлар яратиши ҳақида маълумот берди.
- Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
- Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.
- Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.
- Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.
- Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.
- Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга
ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея
ишонч билдирган.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилишини иттифоқнинг анъанавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги
муҳим ва сифатли қадам, дея баҳолаган.