https://sputniknews.uz/20210202/ashadarda-YPKh-khodimining-bannomasi-bekor-ilindi-ziga-esa-zhazo-llandi-15916090.html
Қашқадарёда ЙПХ ходимининг баённомаси бекор қилинди, ўзига эса жазо қўлланди
Қашқадарёда ЙПХ ходимининг баённомаси бекор қилинди, ўзига эса жазо қўлланди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳали видео тарқалган эди. Видео ўрганилган ва ЙПХ ходимига ҳайфсан интизомий жазоси... 02.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-02T11:57+0500
2021-02-02T11:57+0500
2021-02-02T11:57+0500
жамият
қашқадарё вилояти
йўл-патрул хизмати (йпх)
ҳайфсан
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1264/82/12648217_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_a64dc25d7b690f10bff17f457955406d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қашқадарёда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ходим Ж.Қурбоновга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган. Унинг фуқаро Б.Х.га нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар)си 1-қисмининг 1-банди тартибида бекор қилинган.28 январь куни ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди. Видео лавҳа ўрганилганда, 20 январь куни 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 6-километрида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ж.Қурбонов томонидан “Нексия” русумли автомобиль 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги учун тўхтатилганлиги ва ҳайдовчи Б.Х.га маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлган.Қарши шаҳар “Беклар” МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати асосида ушбу километрда орқага қайрилиб олиш жойи очилган.Қайрилиб олиш жойида йўл ҳаракатини ташкил этиш ва йўл белгилари билан бошқариш схемаси тегишли идоралар билан келишилган ҳолда 2021 йил 14 январь куни тасдиқланган.Тасдиқланган схемада кўрсатилиб ўтилган 5.11.1 “Қайрилиб олиш жойи”, 7.1.1 “Манзилгача бўлган масофа”, 5.8.1 “Бўлаклар бўйича харакат йўналиши” йўл белгилари ўрнатилмаганлиги ҳамда 1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантирувчи йўл чизиғи чизилмаганлиги маълум бўлган.
https://sputniknews.uz/20200902/Toshkentda-Lacetti-aydovchisi-YPKh-khodimini-urib-yubordi-14892453.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1264/82/12648217_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_84fe03a541df006ea86278ecd97d0238.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қашқадарё вилояти, йўл-патрул хизмати (йпх), ҳайфсан
жамият, қашқадарё вилояти, йўл-патрул хизмати (йпх), ҳайфсан
Қашқадарёда ЙПХ ходимининг баённомаси бекор қилинди, ўзига эса жазо қўлланди
Аввалроқ ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳали видео тарқалган эди. Видео ўрганилган ва ЙПХ ходимига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган. Шунингдек, у расмийлаштирган маъмурий баённома бекор қилинган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қашқадарёда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.
ЙҲХББ ахборот хизмати
хабарига кўра, ходим Ж.Қурбоновга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган. Унинг фуқаро Б.Х.га нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар)си 1-қисмининг 1-банди тартибида бекор қилинган.
28 январь куни ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
Видео лавҳа ўрганилганда, 20 январь куни 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 6-километрида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ж.Қурбонов томонидан “Нексия” русумли автомобиль 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги учун тўхтатилганлиги ва ҳайдовчи Б.Х.га маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлган.
Қарши шаҳар “Беклар” МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати асосида ушбу километрда орқага қайрилиб олиш жойи очилган.
Қайрилиб олиш жойида йўл ҳаракатини ташкил этиш ва йўл белгилари билан бошқариш схемаси тегишли идоралар билан келишилган ҳолда 2021 йил 14 январь куни тасдиқланган.
Тасдиқланган схемада кўрсатилиб ўтилган 5.11.1 “Қайрилиб олиш жойи”, 7.1.1 “Манзилгача бўлган масофа”, 5.8.1 “Бўлаклар бўйича харакат йўналиши” йўл белгилари ўрнатилмаганлиги ҳамда 1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантирувчи йўл чизиғи чизилмаганлиги маълум бўлган.