https://sputniknews.uz/20210201/Fanlardan-z-vatida-bao-olmagan-talabalar-uchinchi-semestr-uchun-shimcha-mabla-tlaydi-15913442.html
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўқиш давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун учинчи (ёзги) семестр ташкил этилади. Унда қатнашадиган талабалар қўшимча маблағ тўлашлари керак... 01.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-01T16:57+0500
2021-02-01T16:57+0500
2021-02-01T16:57+0500
жамият
отм
талабалар
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15888018_0:981:2048:2133_1920x0_80_0_0_5d57bc1a17a87eac90b534839ad61956.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ўқув йили давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун пулли қўшимча семестр ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков АОКАдаги брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра,ОТМларда таълим жараёнини кредит-модул тизимида ташкил этиш ишлари 2020-21-ўқув йилидан жорий этиб келиняпти.“Асосий ўзгаришлар — илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўларди. Кредит-модул тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Соддароқ қилиб айтганда, академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди”, - деди у.Талаба бир семестрда 15 ҳафта таҳсил олади. Агар бир семестрга 18 ҳафта ажратилган бўлса, унинг икки ҳафтаси талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларини ўзлаштиришга, яна бир ҳафтаси янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга сарфланади.У ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўлаётгани, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашишини қўшимча қилди.
https://sputniknews.uz/20210103/OTMlar-aftalik-uv-kunlarini-mustail-belgilaydi-15720347.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15888018_197:958:1892:2230_1920x0_80_0_0_54e186430487254042cf7260cd02e4f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм, талабалар, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
жамият, отм, талабалар, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди
Ўқиш давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун учинчи (ёзги) семестр ташкил этилади. Унда қатнашадиган талабалар қўшимча маблағ тўлашлари керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ўқув йили давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун пулли қўшимча семестр ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков АОКАдаги брифингда
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра,ОТМларда таълим жараёнини кредит-модул тизимида ташкил этиш ишлари 2020-21-ўқув йилидан жорий
этиб келиняпти.“Асосий ўзгаришлар — илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўларди. Кредит-модул тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Соддароқ қилиб айтганда, академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди”, - деди у.
Талаба бир семестрда 15 ҳафта таҳсил олади. Агар бир семестрга 18 ҳафта ажратилган бўлса, унинг икки ҳафтаси талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларини ўзлаштиришга, яна бир ҳафтаси янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга сарфланади.
“Яна бир муҳим жиҳати — учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилган. Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади”, - дея таъкидлади Холиков
У ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўлаётгани, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашишини қўшимча қилди.