ОТМлар ҳафталик ўқув кунларини мустақил белгилайди

© Sputnik / Игорь Маслов / Медиабанкка ўтишОбразовательная акция "Донецкий диктант"
Образовательная акция Донецкий диктант - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik.  “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
Девушка с книгами - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда юқори малакали педагогларни тайёрлайдиган хорижий ОТМ филиали иш бошлайди
Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
- профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
- ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.
2021 йил 1 январдан:
  • ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
  • таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
Янгиликлар лентаси
0