https://sputniknews.uz/20210131/Toshkent-viloyatida-khizmat-avtomobillari-oldida-ras-tushgan-erkatoylarga-chora-krildi-15906619.html
Тошкент вилоятида хизмат автомобиллари олдида рақс тушган “эркатойларга” чора кўрилди
Тошкент вилоятида хизмат автомобиллари олдида рақс тушган “эркатойларга” чора кўрилди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизмат юзасидан Тошкент вилоятига келишган вақтида беш киши уларнинг машиналари олдида рақсга тушиб, уятли... 31.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-31T16:30+0500
2021-01-31T16:30+0500
2021-01-31T18:47+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902529_0:198:3071:1935_1920x0_80_0_0_4a18abd6f21137a5322c887eee768e82.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тошкент вилоятида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг хизмат машиналари олдида рақсга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар содир этган кишиларга чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.Ҳодиса 28 январь куни соат 20:00ларда Олмалиқ шаҳридаги Металлург кўчасида жойлашган “Ҳилол” меҳмонхонаси олдида рўй берган.Иккита “Ласетти” махсус хизмат автомобиллари олдида 38 ёшли Е.Ч. ва ҳар бири 17 ёшли бўлган Б.У., Б.М., Б.Р. ва О.М.лар турли ўйинларга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар қилишган. Кейин буни видеога олиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишган.Суриштирув ишлари олиб борилган ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судига юборилган.Суд фуқаро Е.Ч.ни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик)сида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.Вояга етмаган 4 нафар болаларнинг оналарига нисбатан ушбу кодекснинг 47-модда (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)си 1-қисми тартибида ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди. Вояга етмаган шахслар эса Олмалиқ шаҳар 20-сонли ИДУМ ички рўйхатига олинган.
https://sputniknews.uz/20210104/Toshkentda-bir-guru-fuaro-IIB-khodimlariga-tkir-tili-zhismlar-bilan-arshilik-krsatdi-15724060.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902529_0:101:3071:2032_1920x0_80_0_0_0b7b3cc5bbaa7765b11e737bdc9f6afe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Тошкент вилоятида хизмат автомобиллари олдида рақс тушган “эркатойларга” чора кўрилди
16:30 31.01.2021 (янгиланди: 18:47 31.01.2021) Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизмат юзасидан Тошкент вилоятига келишган вақтида беш киши уларнинг машиналари олдида рақсга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар содир этган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тошкент вилоятида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг хизмат машиналари олдида рақсга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар содир этган кишиларга чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
хабар қилди.
Ҳодиса 28 январь куни соат 20:00ларда Олмалиқ шаҳридаги Металлург кўчасида жойлашган “Ҳилол” меҳмонхонаси олдида рўй берган.
Иккита “Ласетти” махсус хизмат автомобиллари олдида 38 ёшли Е.Ч. ва ҳар бири 17 ёшли бўлган Б.У., Б.М., Б.Р. ва О.М.лар турли ўйинларга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлар қилишган. Кейин буни видеога олиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб юборишган.
Суриштирув ишлари олиб борилган ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судига юборилган.
Суд фуқаро Е.Ч.ни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик)сида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Вояга етмаган 4 нафар болаларнинг оналарига нисбатан ушбу кодекснинг 47-модда (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)си 1-қисми тартибида ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди. Вояга етмаган шахслар эса Олмалиқ шаҳар 20-сонли ИДУМ ички рўйхатига олинган.