https://sputniknews.uz/20210104/Toshkentda-bir-guru-fuaro-IIB-khodimlariga-tkir-tili-zhismlar-bilan-arshilik-krsatdi-15724060.html
Тошкентда бир гуруҳ фуқаро ИИБ ходимларига ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатди
Тошкентда бир гуруҳ фуқаро ИИБ ходимларига ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатди
Sputnik Ўзбекистон
ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган “Матиз” ҳайдовчиси Қатортол кўчасида бошқарувни йўқотган. Автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган... 04.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-04T10:31+0500
2021-01-04T10:31+0500
2021-01-04T10:31+0500
ҳодисалар
тошкент
безорилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521850_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_23e36dba0c2831d153d7d0121143f133.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда тарқалган “Бир неча фуқаролар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатмоқда” сарлавҳали хабар юзасидан маълумот берди.Маълум қилинишича, ҳодиса 2020 йилнинг 31 декабридан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. Фуқаролардан бир нафари ушланиб, туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилган. Ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521850_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_5244b95d187828206152d0542b3b7b7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент, безорилик
ҳодисалар , тошкент, безорилик
Тошкентда бир гуруҳ фуқаро ИИБ ходимларига ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатди
ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган “Матиз” ҳайдовчиси Қатортол кўчасида бошқарувни йўқотган. Автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро орган ходимларига қаршилик кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда тарқалган “Бир неча фуқаролар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатмоқда”
сарлавҳали хабар юзасидан
маълумот берди. Маълум қилинишича, ҳодиса 2020 йилнинг 31 декабридан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган.
Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган.
Фуқаролардан бир нафари ушланиб, туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилган. Ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.