https://sputniknews.uz/20210129/Zhizzakhda-oltin-azib-olmocha-blgan-kishlarni-tosh-bosib-oldi-15890289.html
Жиззахда олтин қазиб олмоқчи бўлган кишиларни тош босиб қолди
Жиззахда олтин қазиб олмоқчи бўлган кишиларни тош босиб қолди
Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда чуқур шахтадан қўлбола усулда олтин қазиб олмоқчи бўлган фуқароларни тош босиб қолди. Икки киши вафот этди. 29.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-29T11:05+0500
2021-01-29T11:05+0500
2021-01-31T10:20+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1332/89/13328956_0:67:1251:770_1920x0_80_0_0_f20f6db29b011ee9c800eb8123d462ce.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Жиззах вилоятида тоғ остидан олтин қазиб олмоқчи бўлган 2 кишини босиб қолди, деб хабар қилмоқда ИИВ. Воқеа 26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоғида содир бўлган. Ушбу жойда яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазиб олмоқчи бўлишади. Ушбу мақсадда улар яқин атрофдаги тоғ бағрида чуқурлиги 12-15 метр бўлган қўлбола шахта ковлашади.Ноқонуний руда қазиб олиш вақтида фуқароларни тош босиб қолади. Оқибатда 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган яна 2 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.Воқеадан сўнг, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ва маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида муҳокама уюштирди. Муҳокамада фуқароларга ноқонуний фаолият оқибатлари, фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш учун жавобгарлик ва бошқа масалалар тушунтириб берилди.Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2017 йилдан шу кунга қадар ноқонуний равишда таркибида қимматбаҳо олтин зарралари бор бўлиши мумкин бўлган руда тошларни талон-тарож қилганлик ҳолати бўйича бир неча фуқаролар жавобгарликка тортилган.
https://sputniknews.uz/20200823/Toshkentda-14kg-oltin-lga-olindi-14827111.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1332/89/13328956_67:0:1182:836_1920x0_80_0_0_f5123eabc89c0e713be12916d1d0dc44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Жиззахда олтин қазиб олмоқчи бўлган кишиларни тош босиб қолди
11:05 29.01.2021 (янгиланди: 10:20 31.01.2021) Жиззахда чуқур шахтадан қўлбола усулда олтин қазиб олмоқчи бўлган фуқароларни тош босиб қолди. Икки киши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Жиззах вилоятида тоғ остидан олтин қазиб олмоқчи бўлган 2 кишини босиб қолди, деб
хабар қилмоқда ИИВ.
Воқеа 26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоғида содир бўлган. Ушбу жойда яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазиб олмоқчи бўлишади. Ушбу мақсадда улар яқин атрофдаги тоғ бағрида чуқурлиги 12-15 метр бўлган қўлбола шахта ковлашади.
Ноқонуний руда қазиб олиш вақтида фуқароларни тош босиб қолади. Оқибатда 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган яна 2 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Воқеадан сўнг, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ва маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида муҳокама уюштирди. Муҳокамада фуқароларга ноқонуний фаолият оқибатлари, фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш учун жавобгарлик ва бошқа масалалар тушунтириб берилди.
Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2017 йилдан шу кунга қадар ноқонуний равишда таркибида қимматбаҳо олтин зарралари бор бўлиши мумкин бўлган руда тошларни талон-тарож қилганлик ҳолати бўйича бир неча фуқаролар жавобгарликка тортилган.