Тошкентда 14кг олтин қўлга олинди

© СГБСамодельные золотые слитки
Самодельные золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги "Шарқ" постида андижонлик фуқаро автомобилидан қўлбола услубда тайёрланган 14 килограммдан ортиқ олтин ёмбиларини мусодара қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга кураш департаменти ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олди.

Тошкент шаҳридаги “Шарқ” йўл патрул хизмати масканида “Кобальт” русумли автомашина текширилганда, унинг ичидан умумий оғирлиги 14,238 кг.  бўлган 16та олтин қуймалари топилган. Автомобил 1975 йил Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган А.Нуриддинов бошқарувида бўлган.

Аниқланишича, ушбу олтин қуймаларини фуқаро Нуриддинов Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган бўлиб, кейинчалик уларни Андижон ва Наманган вилоятларига олиб бориб, сотишни режалаштирган.   

Амалдаги қонунчиликка кўра, олтинни қуйма шаклга ва юқори асиллик даражасига келтириб олди-сотди қилиш тақиқланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу олтин қуймаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0