Володин америка сайлов тизимини кескин танқид қилди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка ижтимоий тармоқларидаги бу сингари беҳадлик Россияда юз бермаслиги муҳим, дея огоҳлантирди Володин.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бутун дунёни демократия стандартларига ўргатувчи АҚШ ҳаммасини ўзи барбод қилди, деб баёнот қилди США, которые учат весь мир стандартам демократии, сами все перечеркнули, заявил спикер Госудмы Вячеслав Володин.
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилинди – бу АҚШ тарихидаги илк ҳолат
"Ҳамкасблар, юз берган воқеалар юзасидан яна бир бор мулоҳаза қилиб кўринг. Амалдаги президент учун овоз берган 75 миллион нафар америкаликларни, унинг тарафдорларини фкндаментал ҳуқуқ - сўз эркинлигидан маҳрум қилишди", - деди у баҳорги сессия очилиши вақтида.
Парламент қуйи палатаси раиси, америкалик етакчига коммуникацияларга доступни ёпиб қўйишгани, у сайловчилар билан йирик ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилишдан маҳрум этилгани, ва бу суд қарори билан рўй бермаганини эслатиб ўтди.
Америка ижтимоий тармоқларидаги бу сингари беҳадлик Россияда юз бермаслиги муҳим, дея огоҳлантирди Володин.
Эндиликда узоқ муддатли қамоқ жазоси кутаётган Вашингтондаги Капитолий штурми иштирокчиларини у сиёсий маҳбусларга қиёслади.
Акция протеста сторонников Трампа в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Трампни бўлишолмади. АҚШда президент тарафдорлари ва қарши томон ўртасида жанг юз берди
"Ҳамма жойда санкцияланмаган сиёсий акциялар иштирокчилари Вашингтон томонидан эркинлик ва демократия учун курашчилар деб аталган. Худди шу ҳолат Қўшма Штатларнинг ўзида рўй берганида, улар бу одамларни ички террорчилар, деб аташди, энди у инсонларни 15-20 йилдан қамоқ жазоси кутмоқда. Мана, ҳақиқий сиёсий маҳбуслар шулар бўлади. Ҳамма нарсани ўз номи билан атамоқ керак", - деди Россия Давлат думаси раиси.
Володин америка сайлов тизимини архаик, ёпиқ ва жамият назоратидан ташқарида, дея атади.
"Агар кеча уларнинг бизнинг давлат ва бошқа мамлакатлардаги сайлов кампанияларига аралашуви улар тажрибаларига асосланган демократиянинг юқори стандартларини жорий этиш зарурати билан ниқобланган бўлса, бугунги кунда Америка Қўшма Штатларининг ўзида бу стандартлар йўқлиги ҳаммага аён бўлди", - деди у.
Кандидат в президенты от демократов Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден АҚШни Европа қўғирчоғига айлантиради
Спикер АҚШда сайловлар халқаро кузатувчиларининг ягона ва самарали институти йўқлигини қўшимча қилди.
"Почта орқали овоз бериш танқидларга дош беролмайди. Овоз берувчиларга бюллетенлар жўнатилиши назоратдан ташқарида, бу бюллетенлар бўйича ким ва қачон овоз берганлигини текшириб бўлмайди", - деди у.
Бундай стандартлар билан америкаликлар бошқа мамлакатларга қандайдир шартларни қўя олмайди, деб ҳисоблайди Давлат думаси раиси.
"АҚШ президентлигига сайловларда умумий сайловчиларнинг 62 фоизидан кўпроғи овоз бериш жараёни жамоатчиликдан ёпиқ тарзда ўтди. Бу демократик давлатларда амал қилган қоидаларга ва биз стандарт деб белгилаган талабларга мос келмайди. Бундай шаффоф бўлмаган сайлов жараёнига эга бўлган давлат бошқа мамлакатларга сайлов кампанияларига аралашиш у ёқда турсин, бирон нарсани уқтириш ҳуқуқига эга эмас", - дея хулоса қилди у.
 
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ МДҲ давлатларидан очиқ ва рақобатбардош сайловларни ўрганса бўлади - Володин
Володин Давлат Думасининг Халқаро масалалар бўйича қўмитасига АҚШдаги сайловлар пайтида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият юзасидан халқаро ташкилотларга таклиф тайёрлашни буюрди.

Кутилаётган сайловлар

Сентябрда Давлат думаси депутатлигига сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Уларнинг шаффоф, рақобатбардош ва қонуний, миллий қонунчиликка қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилиши биз учун муҳим", - деди Володин.
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Путин 2024 йилги сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишга қарши эмаслигини айтди
У чет элдан аралашувга уринишларга йўл қўйилмаслиги лозимлигини таъкидлади, аммо "улар аввалгидек аралашишда давом этади". "Ва бу жараёнларнинг бошида Америка Қўшма Штатлари ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари туради", - деб қўшимча қилди Володин.
Аммо давлат думасида қанча партия ва фракциялар бўлишини россияликларнинг ўзи ҳал қилади, дея ишонч билдирди Володин. "Бизнинг чет элдан тез-тез танқид қилинадиган партиявий-сиёсий тизим, бир нарсаси билан ёқмайди: 20 йил давомида у ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда", - деди Давлат Думаси раиси.
Хулоса тариқасида, Володин, Россия ўзи билан насиҳатомуз оҳангда гаплашишларига йўл қўймаслигини айтар экан, бу гап айниқса, ўз партия-сиёсий тизимини деградацияга олиб келганларга тегишли, дея қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0