Путин 2024 йилги сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишга қарши эмаслигини айтди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании Госдумы РФ
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Давлат думасида Конституцияга тузатишлар киритиш масаласи кўриб чиқилишига бағишланган йиғилишда нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасининг Конституцияга тузатишлар киритиш масалаларига бағишланган йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши мумкин

У олий раҳбарият ва парламентга тегишли бўлган барча янги ташаббуслар бўйича изоҳ берди.

Хусусан, давлат раҳбарининг айтишича, у парламент қуйи палатасига муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига зарурат йўқлигини қайд этган. Сал аввал ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Олий қонунга тузатишлар қабул қилинганидан сўнг, муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш таклифини киритган эди. Уни "Единая Россия" партияси депутати Александр Карелин қўллаб-қувватлаганди. КПРФ эса биринчи навбатда рубль ва нефт нархи пасайиши масаласини, сўнгра янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш зарурлигига эътибор қаратганди.

"Албатта, охир-оқибат бу сизнинг қарорингиз. Аммо парламентда ушбу масалада якдиллик йўқ экан, менга раис (Вячеслав Володин - таҳ) айтиши бўйича якдиллик йўқ экан, у ҳолда парламентда муддатидан олдин сайловлар ўтказилишида зарурат кўрмаяпман", - деди президент.

У шунингдек, Конституциядан президентлик муддатлари сонини чеклашни бекор қилиш таклифини олиб ташлашни мақсадга мувофиқ эмас, деб атади. Ушбу ташаббус сешанба куни "Единая Россия" депутати Валентина Терешкова томонидан билдирилган эди.

Валентина Терешкова - Sputnik Ўзбекистон
Валентина Терешкова Путин президентлик муддатини бошидан ҳисоблашни таклиф қилди

"Мамлакат ҳали ҳам кўп муаммоларга дуч келаётган бир пайтда, лекин сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда ички барқарорлик, етукликка эришилса ва давлат, албатта, ташқи томондан мустаҳкам ва ҳимояланган бўлса, албатта, бундай ҳолда биринчи планга ҳокимият алмашинуви имконияти чиқади. Бу мамлакатнинг ривожланиш динамикаси учун керак", - деди президент.

У "келажакда" жамият ҳокимият мунтазам алмашиб туриши кафолатларига эга бўлиши кераклигини қайд этди. "Биз сизлар билан келажак авлод ҳақида ўйлашимиз керак", дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Терешкованинг амалдаги президент ваколати муддатини узайтириш тўғрисидаги яна бир таклифига тўхталар экан, Путин муқобил бўлмаган сайловлар керак эмаслиги, жараён очиқ ва рақобатбардош бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президент Терешкованинг таклифи "аслида ҳар қандай шахс, ҳар бир фуқаро, шу жумладан амалдаги президент учун чекловларнинг олиб ташланишини англатишини, агар фуқаролар бундай ўзгаришларни қўллаб-қувватлаб, 22 апрелда бўладиган референдумда "ҳа" дея овоз берсалар, келгусида очиқ ва рақобатбардош сайловларда қатнашиш имконига эга бўлишларини" таъкидлади.

"Аслида, бу вариантни амалга ошириш мумкин эди, аммо битта шарт билан: агар Конституциявий суд бундай ўзгартириш Асосий Қонун тамойилларига зид эмаслиги ҳақида расман хулоса берса", - деди президент.

Участники детского юбилейного рейса в честь 60-летия атомного ледокольного флота развернули гигантский российский флаг на Северном полюсе, куда они прибыли на ледоколе 50 лет Победы - Sputnik Ўзбекистон
"Буни совуриб бўлмайди": ўзбекистонликлар РФ ерлари Конституция билан ҳимояланиши ҳақида

Кейинчалик Давлат Думаси Терешкованинг таклифларини маъқуллади. Фракциялардан фақат коммунистлар қарши овоз беришди.

Январ ойи охирида Путин Давлат думасига Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этганди. Ўзгартиришлар конституциявий тузумнинг асосларини, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайдиган қоидаларни ишлаб чиқишга қаратилган. Президент МСКга овоз беришга тайёргарлик кўришни ташкил қилиш юзасидан топшириқлар берди. Давлат Думаси 22 апрел умумхалқ референдумини ўтказиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади, бу кун дам олиш куни бўлади.

Янгиликлар лентаси
0