"Буни совуриб бўлмайди": ўзбекистонликлар РФ ерлари Конституция билан ҳимояланиши ҳақида

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишУчастники детского юбилейного рейса в честь 60-летия атомного ледокольного флота развернули гигантский российский флаг на Северном полюсе, куда они прибыли на ледоколе "50 лет Победы"
Участники детского юбилейного рейса в честь 60-летия атомного ледокольного флота развернули гигантский российский флаг на Северном полюсе, куда они прибыли на ледоколе 50 лет Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Россия Федерацияси президентининг Россия ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш зарурияти тўғрисидаги баёнотини мантиқан ва қонунан тўғри деб ҳисоблашади.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Конституциясида Россия ерларини ҳар қандай бегоналаштиришга тақиқ қўйилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Президент России Владимир Путин во время своей ежегодной пресс-конференции в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Bloomberg Путиннинг 20 йил давомидаги ютуқларига баҳо берди

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги маслаҳатлашув кенгаши аъзоси Сайёра Ходжаева бундай қоидалар Россия Федерациясининг миллий манфаатларига тўлиқ мос келишини таъкидлади.

"Владимир Путин ўз она юртининг ҳақиқий  ватанпарваридир ва Россия ерларини бегоналаштиришни конституциявий асосда тақиқлаш тарафдори эканлигини яна бир бор таъкидлаб, давлат раҳбари сифатида фақат ўз мамлакатининг яхлитлигини таъминлаш учун иш тутишини тасдиқлайди. Ўйлайманки, бундай қарорга келиш учун фақатгина Алясканинг ўзи кифоя бўлар эди"- дея таъкидлади Ходжаева.

Унинг фикрига кўра, бундай ёндашув кўплаб давлат раҳбарлари учун тушунарли ва мантиқийдир.

Ушбу ташаббус таниқли ўзбек мусиқачиси ва бастакори Ўктам Ҳакимов томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Унинг фикрича, бундай стратегик ғоялар олқишга сазовор.

День семьи, любви и верности - Sputnik Ўзбекистон
Чинакам оила – бу ота ва она: ўзбекистонликлар Путин позициясини қўллаб-қувватлайди

"Мен Россия президентининг бу борадаги баёнотини тўлиқ қўллаб-қувватлайман - бундай бойликни ҳеч қачон совуриб бўлмайди", - деди санъаткор.

Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг январ ойи ўрталарида Россия Федерацияси Федерал Мажлисига йўллаган мурожаати доирасида мамлакатнинг асосий қонунига бир қатор муҳим ўзгартиришларни таклиф қилди.

Улар, авваламбор, парламентнинг иккала палатасини роли ва ваколатлари, президентликка номзодлар ва парламент аъзоларига қўйиладиган талаблар билан боғлиқ. Бундан ташқари, давлат раҳбари оила мақоми ҳақидаги таъриф ҳақида ўйлаб кўришга ваъда берди. Шу билан бирга, Путин мамлакатни бошқарар экан, Россияда 1-рақамли ва ёки 2-рақамли ота-она тушунчалари пайдо бўлмаслиги – аксинча, фақат "ота" ва "она", бўлади, дея ишонтирди.

Референдумда ўзгаришлар тақдирини ҳал қилиш россияликлар қўлида бўлади. Дарвоқе, Россия етакчиси умумий фикр билдириш, дам олиш куни деб эълон қилинажак иш кунида ўтказилишини исташини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0