ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Владимир Путиннинг 20 йиллик фаолияти давомида Россия СССР парчаланишидан сўнг йўқотилган аҳамиятли таъсирини тиклай олди, деб ёзади Bloomberg.
Мақола муаллифлари Россия Путиннинг фаолияти давомида Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлагани, Қримни қўшиб олгани, Суриядаги вазиятни ўзгартирганини таъкидлашган.
Қолаверса, Россия НАТОга кирувчи Туркияга С-400 зенит-ракета комплексларини сотган.
Шунингдек, агентлик Путин Парижда бўлиб ўтган “норманд тўртлиги” саммитига таъсир кўрсата олишга муваффақ бўлганини қайд этган.
Агентлик Россия президентининг асосий ютуғини унинг камтарона бюджет билан дунёдаги геосиёсий таъсирини кучайтира олиши эканини айтган. АҚШ Россияга қараганда мудофаа учун икки баравар кўпроқ пул сарфлашини эслатиб ўтган.
“Россия Яқин Шарқда яна асосий кучга айланди ва Африкага таъсирини кенгайтирмоқда”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Москванинг Украина можаросидан кейин моддий масалалардаги эҳтиёткорлиги мамлакат молия мувозанатини “дунёдаги энг соғломлардан бири” қилди.