https://sputniknews.uz/20210118/Markaziy-Osida-birinchi-Turkmaniston-Sputnik-V-vaktsinasini-rykhatdan-tkazdi-15813962.html
Марказий Осиёда биринчи: Туркманистон "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди
Марказий Осиёда биринчи: Туркманистон "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди. 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-18T19:13+0500
2021-01-18T19:13+0500
2021-04-01T16:45+0500
дунёда
россия
туркманистон
вакцина
спутник v вакцинаси
covid-19 умумжаҳон пандемияси
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0a/15752691_0:149:2458:1539_1920x0_80_0_0_bd4a82d088f9518c5818476e37dd754c.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар қилди Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси.Бундан аввал, вакцина худди шу процедура бўйича Аргентина, Боливия, Венесуэла, Парагвай, Сербия, Жазоир ва Фаластинда рўйхатдан ўтказилганди.Жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриев таъкидлашича, Туркманистон Марказий Осиёда “Спутник V”ни расман тасдиқлаган биринчи мамлакат бўлди."Ҳамкорлар бугунги кунда коронавирусга қарши курашда дунёдаги етакчи преператлардан бири бўлган ва дунёнинг турли минтақаларидаги давлат назорат органлари томонидан тасдиқланган вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини юқори баҳоладилар", - деди у.“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса юз фоизни кўрсатди.Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга кўра, Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида хабар бергандик.
https://sputniknews.uz/20210118/zbekiston-Sputnik-V-vaktsinasini-tezkor-sertifikatsiyalash-ustida-ish-olib-bormoda-15812156.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0a/15752691_0:71:2458:1617_1920x0_80_0_0_57542940fecdaa555a4014b1598f803f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, россия, туркманистон, вакцина, спутник v вакцинаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси, марказий осиё
дунёда, россия, туркманистон, вакцина, спутник v вакцинаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси, марказий осиё
Марказий Осиёда биринчи: Туркманистон "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди
19:13 18.01.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар қилди
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси.
Жамғармада мамлакат ҳудудида “Спутник V” рўйхатга олиш тезлаштирилган процедура доирасида, қўшимча клиник тадқиқотларсиз амалга оширилганлигини таъкидланди.
Бундан аввал, вакцина худди шу процедура бўйича Аргентина, Боливия, Венесуэла, Парагвай, Сербия, Жазоир ва Фаластинда рўйхатдан ўтказилганди.
Жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриев таъкидлашича, Туркманистон Марказий Осиёда “Спутник V”ни расман тасдиқлаган биринчи мамлакат бўлди.
"Ҳамкорлар бугунги кунда коронавирусга қарши курашда дунёдаги етакчи преператлардан бири бўлган ва дунёнинг турли минтақаларидаги давлат назорат органлари томонидан тасдиқланган вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини юқори баҳоладилар", - деди у.
“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса юз фоизни кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга кўра, Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида
хабар бергандик.