https://sputniknews.uz/20210118/zbekiston-Sputnik-V-vaktsinasini-tezkor-sertifikatsiyalash-ustida-ish-olib-bormoda-15812156.html
Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб бормоқда
Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб бормоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, эмлашни бошлашни ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган. 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-18T15:35+0500
2021-01-18T15:35+0500
2021-01-18T15:37+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15779158_0:128:2525:1555_1920x0_80_0_0_ac5eda7a120a7e33968bd3f8bb6ed5cc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида ишланмоқда ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан “Спутник V” вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда.Юсупалиев “Спутник V” вакцинасини мамлакатга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, эмлашни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатория текширишларини ўтказиш мақсадида Россия ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг, қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида хужжат тақдим этилади ва уни республикада ишлатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинади.Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.
https://sputniknews.uz/20201130/Rossiya-vaktsinasi-samarali-ekanini-tushunamiz--Khadzhibaev-Sputnik-V-aida-15505886.html
https://sputniknews.uz/20201230/Yangi-yil-vaktsina-va-EOII-Mirziev-va-Putin-mulooti-aida-15708853.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15779158_17:0:2491:1555_1920x0_80_0_0_bf8410286bd8bacf6159827a3559ca2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб бормоқда
15:35 18.01.2021 (янгиланди: 15:37 18.01.2021) Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, эмлашни бошлашни ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида ишланмоқда ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан “Спутник V” вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда.
Юсупалиев “Спутник V” вакцинасини мамлакатга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, эмлашни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.
Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатория текширишларини ўтказиш мақсадида Россия ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг, қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида хужжат тақдим этилади ва уни республикада ишлатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинади.
“Бир вақтнинг ўзида “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланмоқда ва Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.