https://sputniknews.uz/20210114/zbekiston-2021-yilda-17-mlrd-dollarlik--tovar-eksport-ilishi-kutilmoda-15786345.html
Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда
Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда... 14.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-14T13:55+0500
2021-01-14T13:55+0500
2021-01-14T14:00+0500
иқтисод
иқтисод
ўзбекистон
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1327/23/13272307_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cb0bd9886a739b1bc62bc45d15031323.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2020 йил якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5%ни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилиб, 38 минг иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.Ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилган эди.Комиссия вазифалари тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам иборат эди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичларПрогнозга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.Инвестицияларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилади - президентҲудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210112/Prezident-2021-yildagi-investitsiya-loyialari-bilan-tanishdi-15765117.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1327/23/13272307_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b9ae4b63c3058e7054cac8fa5b61a391.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, иқтисод, ўзбекистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
иқтисод, иқтисод, ўзбекистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда
13:55 14.01.2021 (янгиланди: 14:00 14.01.2021) 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2020 йил якунлари тўғрисида
ҳисобот берди. Асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5%ни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилиб, 38 минг иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.
Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари
2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.
Ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилган эди.
Комиссия вазифалари тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам иборат эди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.
2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичлар
Прогнозга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.
Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.