https://sputniknews.uz/20210112/Prezident-2021-yildagi-investitsiya-loyialari-bilan-tanishdi-15765117.html
Президент 2021 йилдаги инвестиция лойиҳалари билан танишди
Президент 2021 йилдаги инвестиция лойиҳалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
2021-2023 йиллар учун қиймати 109 триллион сўмдан зиёд 1 минг 277 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан қарийб 4,9 миллиард доллари хорижий инвестиция... 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T10:20+0500
2021-01-12T10:20+0500
2021-04-08T14:21+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
инвестиция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15765076_0:95:1280:818_1920x0_80_0_0_3349b5d6e64ed6c5454a67409c2e0a47.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 триллион сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган.Масалан, Сирдарё шаҳрида фаолият юритаётган полиэтилен қоп ва енгил контейнерлар ишлаб чиқариш корхонасида 2 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Бунинг давоми сифатида, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “спанбонд-мелтблаун” нотўқима матоларини ишлаб чиқаришга қаратилган 94 миллион долларлик лойиҳа режалаштирилган.Президент Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, пойтахтда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши борасида маълумот берилди.Пойтахтда 2020 йилда 3,7 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. Қиймати 11 триллион сўмдан зиёд 306 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, қарийб 13 мингта янги иш ўрни яратилган.Жорий йилда мазкур лойиҳалар доирасида барча манбалар ҳисобидан 4,1 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган. 454 та лойиҳани ишга тушириб, қарийб 29 минг кишини иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
https://sputniknews.uz/20200722/Yarim-yil-davomida-Ozbekistonda-qancha-investitsiya-ozlashtirildi-14597716.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0c/15765076_0:48:1280:853_1920x0_80_0_0_fa4d77269add18a4b30abbaf16b58aa9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, инвестиция, ўзбекистон
иқтисод, шавкат мирзиёев, инвестиция, ўзбекистон
Президент 2021 йилдаги инвестиция лойиҳалари билан танишди
10:20 12.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) 2021-2023 йиллар учун қиймати 109 триллион сўмдан зиёд 1 минг 277 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан қарийб 4,9 миллиард доллари хорижий инвестиция ва кредитларга тўғри келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 триллион сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Масалан, Сирдарё шаҳрида фаолият юритаётган полиэтилен қоп ва енгил контейнерлар ишлаб чиқариш корхонасида 2 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Бунинг давоми сифатида, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “спанбонд-мелтблаун” нотўқима матоларини ишлаб чиқаришга қаратилган 94 миллион долларлик лойиҳа режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, пойтахтда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши борасида маълумот берилди.
Пойтахтда 2020 йилда 3,7 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. Қиймати 11 триллион сўмдан зиёд 306 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, қарийб 13 мингта янги иш ўрни яратилган.
2021-2023 йиллар учун қиймати 109 триллион сўмдан зиёд 1 минг 277 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан қарийб 4,9 миллиард доллари хорижий инвестиция ва кредитларга тўғри келиши кутилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар 86 мингга яқин иш ўрни ташкил этиш имконини беради.
Жорий йилда мазкур лойиҳалар доирасида барча манбалар ҳисобидан 4,1 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган. 454 та лойиҳани ишга тушириб, қарийб 29 минг кишини иш билан таъминлаш мақсад қилинган.