https://sputniknews.uz/20210113/Ukrainada-Sputnik-V-vaktsinasini-rykhatdan-tkazish-uchun-imzo-tplash-boshlandi-15778176.html
Украинада “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш бошланди
Украинада “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Харьковнинг "Биолек” компаниясига “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш аризасига рад жавобини берган эди. 13.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-13T16:06+0500
2021-01-13T16:06+0500
2021-04-01T16:45+0500
дунёда
украина
спутник v вакцинаси
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15778123_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_8ec4113e77b41afecd19fa3be2a81b1f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Украинанинг “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси Украинада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда партиянинг ёшлар қаноти раҳбари Артём Марчевский маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.“Бугун максимал қисқа фурсатда вакцинани рўйхатга олиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан президент ва Вазирлар маҳкамасига мурожаат қилиш учун имзо тўплаш бошланди. Виктор Медведчук (“Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси етакчиси – таҳр.) ҳаммаси ҳақида келишиб олди. Яъни алоҳида бюрократик мавзу. Лекин ҳукуматимиз хоҳламаяпти, унга бу керак эмас, у самарадорлиги 50 фоиз бўлган қандайдир Хитой вакцинасини харид қилмоқчи, “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги 92 фоиз, айрим тадқиқотларга кўра 96 фоизгача бўлганига қарамасдан”, - деди Марчевский “112 Украина” телеканали эфирида.Унинг сўзларига кўра, имзо тўплаш Донецк вилоятининг учта шаҳрида – Покровск, Доброполье ва Мирноградда бошланган.Аввалроқ Харьковнинг “"Биолек” компанияси Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган эди. Мамлакат бош санитар шифокори Виктор Ляшко мамлакатда Россия вакцинасининг рўйхатга олинишини истисно қилди. У Киев фақат тадқиқотларнинг учинчи босқичидан муваффақиятли ўтган вакцинадан фойдаланишини таъкидлади.Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.
https://sputniknews.uz/20210111/Falastin-Yain-Sharda-birinchi-blib-Sputnik-V-vaktsinasini-rykhatga-oldi-15763804.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15778123_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a6b1a7d4925b2d0fd582e5f55a6dc9c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, спутник v вакцинаси, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, украина, спутник v вакцинаси, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Украинада “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш бошланди
16:06 13.01.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Аввалроқ Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Харьковнинг "Биолек” компаниясига “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш аризасига рад жавобини берган эди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Украинанинг “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси Украинада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда партиянинг ёшлар қаноти раҳбари Артём Марчевский маълум қилди, деб
ёзади РИА Новости.
“Бугун максимал қисқа фурсатда вакцинани рўйхатга олиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан президент ва Вазирлар маҳкамасига мурожаат қилиш учун имзо тўплаш бошланди. Виктор Медведчук (“Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” партияси етакчиси – таҳр.) ҳаммаси ҳақида келишиб олди. Яъни алоҳида бюрократик мавзу. Лекин ҳукуматимиз хоҳламаяпти, унга бу керак эмас, у самарадорлиги 50 фоиз бўлган қандайдир Хитой вакцинасини харид қилмоқчи, “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги 92 фоиз, айрим тадқиқотларга кўра 96 фоизгача бўлганига қарамасдан”, - деди Марчевский “112 Украина” телеканали
эфирида.Унинг сўзларига кўра, имзо тўплаш Донецк вилоятининг учта шаҳрида – Покровск, Доброполье ва Мирноградда бошланган.
Аввалроқ Харьковнинг “"Биолек” компанияси Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган эди. Мамлакат бош санитар шифокори Виктор Ляшко мамлакатда Россия вакцинасининг рўйхатга олинишини истисно қилди. У Киев фақат тадқиқотларнинг учинчи босқичидан муваффақиятли ўтган вакцинадан фойдаланишини таъкидлади.
Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.