https://sputniknews.uz/20210111/Falastin-Yain-Sharda-birinchi-blib-Sputnik-V-vaktsinasini-rykhatga-oldi-15763804.html
Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди
Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди. 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T18:44+0500
2021-01-11T18:44+0500
2021-05-11T11:32+0500
дунёда
спутник v вакцинаси
вакцина
эмлаш
россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси
covid-19 умумжаҳон пандемияси
фаластин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15056675_0:0:1911:1080_1920x0_80_0_0_02f7d72801aeaca0fbd458d2c371c148.png
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) хабар қилди.“Рўйхатга олиш тезлаштирилган жараён (emergency use authorization) доирасида давлат ҳудудида қўшимча клиник тадқиқотларни ўтказмаган ҳолда амалга оширилди”, - дейилган хабарда.Фаластинга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш жорий йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган. Вакцинанинг биринчи партияси ушбу мамлакатга бир ой давомида етказилади.Вакцинанинг етказиб берилиши РФПИнинг Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларлдаги халқаро ҳамкорлари ёрдамида таъминланади.Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди.РФПИ бош директори Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг юқори сифати ва самарадорлиги унга нисбатан кўплаб давлатлар қизиқишининг ортишига сабаб бўлмоқда.“Биз “Спутник V” Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка ортидан Яқин Шарқда ҳам тақдим этилишидан шодмиз”, - деди у.Дмитриевнинг таъкидлашича, бу кўп давлатлар ва улар аҳолисини самарали ва хавфсиз вакцина билан таъминлаш эвазига коронавирус устидан тезроқ ғалаба қозониш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради.
https://sputniknews.uz/20210111/Braziliyada-15-yanvardan-Sputnik-V-vaktsinasini-ishlab-chiarish-boshlanadi-15758187.html
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15056675_52:0:1770:1080_1920x0_80_0_0_ee4ed3a0443f4a548b00d086ae011a07.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, спутник v вакцинаси, вакцина, эмлаш, россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси, фаластин
дунёда, спутник v вакцинаси, вакцина, эмлаш, россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси, фаластин
Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди
18:44 11.01.2021 (янгиланди: 11:32 11.05.2021) Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фаластин Яқин Шарқда биринчи бўлиб Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ)
хабар қилди.
“Рўйхатга олиш тезлаштирилган жараён (emergency use authorization) доирасида давлат ҳудудида қўшимча клиник тадқиқотларни ўтказмаган ҳолда амалга оширилди”, - дейилган хабарда.
Фаластинга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш жорий йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган. Вакцинанинг биринчи партияси ушбу мамлакатга бир ой давомида етказилади.
Вакцинанинг етказиб берилиши РФПИнинг Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларлдаги халқаро ҳамкорлари ёрдамида таъминланади.
Аввалроқ шундай тезлаштирилган жараён билан “Спутник V” вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Алжирда рўйхатга олинган эди.
РФПИ бош директори Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг юқори сифати ва самарадорлиги унга нисбатан кўплаб давлатлар қизиқишининг ортишига сабаб бўлмоқда.
“Биз “Спутник V” Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка ортидан Яқин Шарқда ҳам тақдим этилишидан шодмиз”, - деди у.
Дмитриевнинг таъкидлашича, бу кўп давлатлар ва улар аҳолисини самарали ва хавфсиз вакцина билан таъминлаш эвазига коронавирус устидан тезроқ ғалаба қозониш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради.