https://sputniknews.uz/20210112/Rossiyada-COVID-19ning-birinchi-mutatsiya-olati-anilandi-15767213.html
Россиялик олимлар коронавирус янги мутациялар ҳосил қилиш механизмини аниқлашди
Россиялик олимлар коронавирус янги мутациялар ҳосил қилиш механизмини аниқлашди
Sputnik Ўзбекистон
Иммунитети сусайган аёл танасида узулуксиз бўлган коронавирус 6 ой давомида 18та янги мутация ҳосил қилгани аниқланди. 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T12:48+0500
2021-01-12T12:48+0500
2021-01-12T12:58+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1b/15686399_0:138:3054:1865_1920x0_80_0_0_1e2c2fab3e50f1b7706c51b7cef2739d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Россиялик олимлар бир бемор танасида узоқ вақт давомида бўлган коронавирус 18та янги мутация пайдо қилганини аниқлашди.Маълум бўлишича, саратон касалига чалинган 47 ёшли аёл апрел ойида коронавирус юқтириб олган. Шундан сўнг 9 сентябрга қадар топширилган барча тест натижалари мусбат чиққан.Бир неча илмий институт олимлари томонидан ушбу ҳолат диққат билан ўрганганида, иммунитети сусайган аёл танасида узоқ вақт давомида бўлган коронавирус, инсон организмига мослашиш учун 18та янги мутация ҳосил қилгани аниқланган. Ушбу мутациялар орасида олдин Голландияда норка кемирувчиларида аниқланган S-оқисил мутацияси борлиги ҳам аниқланган.Бундан хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда дунёда катта шов-шувга сабаб бўлаётган коронавируснинг Британия штамми ҳам ана шундай йўл билан ҳосил бўлган бўлиши мумкин, дейди геномика ва биоинформатика кафедраси профессори Константин Крутовский.Олим хулосасига кўра, коронавируснинг янги мутацияси Россияга хавф солаётгани ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки ушбу вирус фақат бир кишининг организмида аниқланган ва тарқалишга улгурмаган.Бироз олдин Спутник V вакцинасини яратган Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург ҳам Россияда коронавируснинг ўзига хос мутацияси пайдо бўлиши кутилаётганини хабар қилган эди.Эслатиб ўтамиз, айни дамда Голландия, Британия, ЖАР, Бразилия ва АҚШда коронавируснинг янги фақат ушбу ҳудудга хос штаммлари аниқланган. Улар орасида Британия штамми юқумлироқ ва хавфлироқ дейилмоқда.Россияда Британия штамми ушбу мамлакатдан келган бир кишида аниқланган. Ҳозир у изоляция қилинган ва даволанмоқда. Россия 22 декабрда Британия билан авиа алоқаларни тўхтатган эди. Бугун 12 январдан бошлаб ушбу чеклов 1 февралга қадар узайтирилди.
https://sputniknews.uz/20201221/Dun-mamlakatlari-koronavirusning-yangi-turi-sabab-Britaniya-bilan-parvozlarni-tkhtatmoda-15639054.html
https://sputniknews.uz/20201223/zbekiston-bilan-aviaaloa-cheklangan-mamlakatlar-15662064.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1b/15686399_0:42:3054:1961_1920x0_80_0_0_543ea72a818db0f1d83aabfebb21085c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Россиялик олимлар коронавирус янги мутациялар ҳосил қилиш механизмини аниқлашди
12:48 12.01.2021 (янгиланди: 12:58 12.01.2021) Иммунитети сусайган аёл танасида узулуксиз бўлган коронавирус 6 ой давомида 18та янги мутация ҳосил қилгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Россиялик олимлар бир бемор танасида узоқ вақт давомида бўлган коронавирус 18та янги мутация пайдо қилганини аниқлашди.
Маълум бўлишича, саратон касалига чалинган 47 ёшли аёл апрел ойида коронавирус юқтириб олган. Шундан сўнг 9 сентябрга қадар топширилган барча тест натижалари мусбат чиққан.
Бир неча илмий институт олимлари томонидан ушбу ҳолат диққат билан ўрганганида, иммунитети сусайган аёл танасида узоқ вақт давомида бўлган коронавирус, инсон организмига мослашиш учун 18та янги мутация ҳосил қилгани аниқланган. Ушбу мутациялар орасида олдин Голландияда норка кемирувчиларида аниқланган S-оқисил мутацияси борлиги ҳам аниқланган.
Бундан хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда дунёда катта шов-шувга сабаб бўлаётган коронавируснинг Британия штамми ҳам ана шундай йўл билан ҳосил бўлган бўлиши мумкин, дейди геномика ва биоинформатика кафедраси профессори Константин Крутовский.
Олим хулосасига кўра, коронавируснинг янги мутацияси Россияга хавф солаётгани ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки ушбу вирус фақат бир кишининг организмида аниқланган ва тарқалишга улгурмаган.
Бироз олдин Спутник V вакцинасини яратган Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург ҳам Россияда коронавируснинг ўзига хос мутацияси пайдо бўлиши кутилаётганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Голландия, Британия, ЖАР, Бразилия ва АҚШда коронавируснинг янги фақат ушбу ҳудудга хос штаммлари аниқланган. Улар орасида Британия штамми юқумлироқ ва хавфлироқ дейилмоқда.
Россияда Британия штамми ушбу мамлакатдан келган бир кишида аниқланган. Ҳозир у изоляция қилинган ва даволанмоқда. Россия 22 декабрда Британия билан авиа алоқаларни тўхтатган эди. Бугун 12 январдан бошлаб ушбу чеклов 1 февралга қадар узайтирилди.