Дунё мамлакатлари коронавируснинг янги тури сабаб Британия билан парвозларни тўхтатмоқда

© Sputnik / Джастин Гриффитс-Уилльямс / Медиабанкка ўтишЛокдаун в Лондоне
Локдаун в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вируснинг янги тури Буюк Британияда пайдо бўлгани ёки у ташқаридан олиб кирилгани ҳақидаги маълумот ҳозирча йўқ. Лондон ва Англиянинг жанубий-шарқида локдаун жорий этилган. Лондон аҳолиси чекловлар қатъийлаштирилгандан сўнг оммавий равишда шаҳарни тарк эта бошлади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқига аъзо камида 14 та давлат, Буюк Британияда коронавируснинг янада юқумлироқ тури аниқлангандан сўнг у билан транспорт алоқасини тўхтатиб қўйиш ёки чеклашга қарор қилди.

Коронавируснинг янги тури Бирлашган қиролликда декабрь ўртасида аниқланган. Мамлакат бош вазири Борис Жонсон бу штамм биринчисига қараганда 70 фоизга юқумлироқ эканини маълум қилди.

Нидерландия ҳукумати биринчилардан бўлиб Британия билан парвозларни 1 январгача тўхтатиб қўйишини билдирди. Унинг ортидан Бельгия Қироллик билан чегараларини ёпди. Шу боис Лондон ва Брюссель ва Лондон ва Амстердам ўртасидаги темир йўл алоқалари бекор қилинган.

3d модель коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди – англиялик эксперт

Шунингдек, Италия, Германия, Болгария, Ирландия, Литва, Латвия ва Финляндия Британия билан парвозларни тўхтатиб қўйди.

Франция 48 соатга барча транспорт алоқаларини тўхтатишга қарор қилди. Швеция бу мамлакатдан келаётганларнинг киришини тақиқлади, Греция улар учун етти кунлик, Кипр икки ҳафталик карантин жорий этди, Испания эса Бирлашган Қиролликдан келаётганларни назорат қилишни кучайтирди.

Евроиттифоқ мамлакатларидан ташқари Исроил,Туркия, Канада ва Аргентина ҳам Британия билан парвозларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Саудия Арабистони эса ўз чегараларини бир ҳафтага тўлиқ ёпиб, барча халқаро рейсларни бекор қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавируснинг янги тури Дания, Нидерландия ва Австралияда ҳам аниқланган. ЖАР ва Италия ҳукумати ҳам янги штамм аниқлангани хабар қилди.

Вируснинг янги тури Буюк Британияда пайдо бўлгани ёки у ташқаридан олиб кирилгани ҳақидаги маълумот ҳозирча йўқ. Лондон ва Англиянинг жанубий-шарқида локдаун жорий этилган. Лондон аҳолиси ҳукумат чекловларни қатъийлаштиргандан сўнг оммавий равишда шаҳарни тарк эта бошлади.

Буюк Британия ҳукумати 20 декабрь куни мамлакатда сутка давомида рекорд даражадаги 35,9 мингта янги коронавирус билан касалланиш аниқланганини хабар қилди.

Янгиликлар лентаси
0