https://sputniknews.uz/20210112/ASh-Kubani-terrorizm-omiysi-deb-elon-ildi-15767286.html
АҚШ Кубани терроризм ҳомийси деб эълон қилди
АҚШ Кубани терроризм ҳомийси деб эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий... 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T12:54+0500
2021-01-12T12:54+0500
2021-01-12T12:54+0500
сиёсат
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/52/2975264_0:14:2973:1686_1920x0_80_0_0_3d4fafc12b699e410a7138899f5fc600.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. АҚШ Кубани терроризм ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатига киритди, бу ҳақда Давлат департаменти раҳбари Майк Помпеонинг идора сайтида эълон қилинган баёнотида айтилган.Таъкидланишича, бу Гавана томонидан кўплаб маротаба "халқаро терроризм актларини содир этишда аралашуви ва террористларни яшириб келгани" туфайли амалга оширилган."Биз яна бир бор Куба ҳукуматини жавобгарликка чақирамиз ва аниқ сигнал юборамиз: Куба режими терроризмни қўллаб-қувватлашни ва Америка адолатига путур етказишни тўхтатмоғи лозим", - дейилади АҚШ ташқи сиёсий маҳкамаси баёнотида.Ўз навбатида Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригес Парилья ушбу қарорни мунофиқ ва сурбетона, дея атаб, АҚШни сиёсий оппортунизмда айблади."Биз АҚШ томонидан Кубанинг мунофиқларча ва сурбетларча террорчи-давлат дея квалификация қилинишини қоралаймиз. Ушбу акциянинг сиёсий оппортунизми (оппортунизм - ўз манфаатларини кўзлаш, шу жумладан фирибгарлик йўли билан ҳам маъносида, - таҳр.) терроризм балоси ва унинг қурбонларидан чин дилдан хавотирланаётганлар томонидан самимий тан олинади", - деб ёзди у Twitter да.Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий Гаванага қарши санкциялар қўлланилган ва Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлиги тўхтатилган эди.
https://sputniknews.uz/20200718/Nega-markaziy-osiliklar-terrorchilar-amtovolariga-aylanadi---Popov-shari-14571866.html
https://sputniknews.uz/20180504/8111654.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/52/2975264_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_e344620410b76d59b1b26755c9ee6bfd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, дунёда
АҚШ Кубани терроризм ҳомийси деб эълон қилди
Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий Гаванага қарши санкциялар қўлланилган ва Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлиги тўхтатилган эди
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. АҚШ Кубани терроризм ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатига киритди, бу ҳақда Давлат департаменти раҳбари Майк Помпеонинг идора сайтида эълон қилинган баёнотида айтилган.
Таъкидланишича, бу Гавана томонидан кўплаб маротаба "халқаро терроризм актларини содир этишда аралашуви ва террористларни яшириб келгани" туфайли амалга оширилган.
"Биз яна бир бор Куба ҳукуматини жавобгарликка чақирамиз ва аниқ сигнал юборамиз: Куба режими терроризмни қўллаб-қувватлашни ва Америка адолатига путур етказишни тўхтатмоғи лозим", - дейилади АҚШ ташқи сиёсий маҳкамаси баёнотида.
Ўз навбатида Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригес Парилья ушбу қарорни мунофиқ ва сурбетона, дея атаб, АҚШни сиёсий оппортунизмда айблади.
"Биз АҚШ томонидан Кубанинг мунофиқларча ва сурбетларча террорчи-давлат дея квалификация қилинишини қоралаймиз. Ушбу акциянинг сиёсий оппортунизми (оппортунизм - ўз манфаатларини кўзлаш, шу жумладан фирибгарлик йўли билан ҳам маъносида, - таҳр.) терроризм балоси ва унинг қурбонларидан чин дилдан хавотирланаётганлар томонидан самимий тан олинади", - деб ёзди у Twitter да.
Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий Гаванага қарши санкциялар қўлланилган ва Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлиги тўхтатилган эди.