https://sputniknews.uz/20210111/afta-okhirida-zbekistonga-Erondan-zhuda-ili-avo-massalari-kirib-keladi-15758528.html
Ҳафта охирида Ўзбекистонга Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келади
Ҳафта охирида Ўзбекистонга Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет илиқ об-ҳаво бутун иш ҳафта давомида Ўзбекистон аҳолисини қувонтиришини маълум қилди. 15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари... 11.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-11T13:10+0500
2021-01-11T13:10+0500
2021-01-11T13:10+0500
жамият
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/98/13189828_0:312:3072:2048_1920x0_80_0_0_dec398bad43637f098d22f23d789e2f3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон бўйича очиқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 4-5 даражага юқоридир. Республика бўйича илиқ ҳаво массалари кириб келишида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.12 январь куни республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.13 январь куни кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 3-8 даража илиқни ташкил этади. Бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади.14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. 15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиқгача, баъзи жойларда, айниқса, совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража иссиққача кўтарилади. Бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.Бутун иш хафта давомида республиканинг баъзи жойларида туманлар кузатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/98/13189828_0:118:3072:2048_1920x0_80_0_0_d79cedd65b0904899f829ea280dedfb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет
Ҳафта охирида Ўзбекистонга Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келади
Ўзгидромет илиқ об-ҳаво бутун иш ҳафта давомида Ўзбекистон аҳолисини қувонтиришини маълум қилди. 15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон бўйича очиқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 4-5 даражага юқоридир. Республика бўйича илиқ ҳаво массалари кириб келишида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб
хабар қилмоқда Ўзгидромет.
12 январь куни республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
13 январь куни кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 3-8 даража илиқни ташкил этади. Бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади.
14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиқгача, баъзи жойларда, айниқса, совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража иссиққача кўтарилади. Бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.
Бутун иш хафта давомида республиканинг баъзи жойларида туманлар кузатилади.