https://sputniknews.uz/20210105/Fors-krfazi-davlatari-atar-bilan-yarashish-shartnomasini-imzolashdi-15732886.html
Араб давлатари Қатар билан яраш шартномаси имзолашди
Араб давлатари Қатар билан яраш шартномаси имзолашди
Sputnik Ўзбекистон
Бундан 3,5 йил олдин Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан барча алоқаларни бекор қилган, қуруқлик, сув ва ҳаводаги чегараларини ёпган эди. 05.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-05T18:46+0500
2021-01-05T18:46+0500
2021-01-05T18:51+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/556/10/5561017_0:156:3069:1891_1920x0_80_0_0_d0a1d5f87056abb6cf86bcfcf6e635fb.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Форс кўрфази давлатари Қатар билан можарони якунлаш ва чегараларни очиш ҳақида шартнома имзолашди. Ушбу келишувга Дохада бўлиб ўтган Араб давлатларининг 41-саммитида эришилди. Имзоланган шартноманинг барча шартлари кенг оммага ҳозирча ошкор қилинмаган бўлсада, унинг асосий мазмуни - бир неча йилдан бери яккаланиб келаётган Қатар билан ярашишдир. Айнан шу сабабли пандемияга қарамасдан араб давлатлари раҳбарлари учрашувни офлайн тартибда ўтказишга қарор қилишди.Шартноманинг техник жиҳатларини кейинчалик тегишли қўмиталар томонидан келишиб олишга қарор қилинди.Хабарда айтилишига кўра, ушбу шартномага эришишда АҚШ президенти Дональд Трампнинг иштириоки сезиларли бўлган. Шу сабабли учрашувда унинг катта маслаҳатчиси (ва куёви) Джаред Кушнер ҳам иштирок этган.Ундан ташқари, учрашувда 2017 йилда Қатар билан алоқаларни узган Миср ташқи ишлар вазири Самех аш-Шукри ҳам иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларини узишга 2017 йилда қарор қилган эди. Шундан сўнг 3,5 йил давомида Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан барча алоқаларни бекор қилган ва қуруқлик, сув ва ҳаводаги чегараларини ёпган эди. Қатар амири Тамим бен Хамад Аль Тани араб давлатларининг ҳудудий учрашувларида иштирок этмаган эди.
https://sputniknews.uz/20181203/atar-OPEKdan-chiishini-elon-ildi-10144003.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/556/10/5561017_0:59:3069:1988_1920x0_80_0_0_f7914b88c543c59c96f473f209cf26ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Араб давлатари Қатар билан яраш шартномаси имзолашди
18:46 05.01.2021 (янгиланди: 18:51 05.01.2021) Бундан 3,5 йил олдин Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан барча алоқаларни бекор қилган, қуруқлик, сув ва ҳаводаги чегараларини ёпган эди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Форс кўрфази давлатари Қатар билан можарони якунлаш ва чегараларни очиш ҳақида шартнома имзолашди. Ушбу келишувга Дохада бўлиб ўтган Араб давлатларининг 41-саммитида
эришилди.
Келишув остига Қатар ва Қувайт амирлари, Саудия Арабистони ва Баҳрайн ворис шаҳзодалари ҳамда БАА вице-президенти ҳамда Оман бош вазири ўринбосарлари ўз имзоларини қўйишди.
Имзоланган шартноманинг барча шартлари кенг оммага ҳозирча ошкор қилинмаган бўлсада, унинг асосий мазмуни - бир неча йилдан бери яккаланиб келаётган Қатар билан ярашишдир. Айнан шу сабабли пандемияга қарамасдан араб давлатлари раҳбарлари учрашувни офлайн тартибда ўтказишга қарор қилишди.
Шартноманинг техник жиҳатларини кейинчалик тегишли қўмиталар томонидан келишиб олишга қарор қилинди.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу шартномага эришишда АҚШ президенти Дональд Трампнинг иштириоки сезиларли бўлган. Шу сабабли учрашувда унинг катта маслаҳатчиси (ва куёви) Джаред Кушнер ҳам иштирок этган.
Ундан ташқари, учрашувда 2017 йилда Қатар билан алоқаларни узган Миср ташқи ишлар вазири Самех аш-Шукри ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларини узишга 2017 йилда қарор қилган эди. Шундан сўнг 3,5 йил давомида Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан барча алоқаларни бекор қилган ва қуруқлик, сув ва ҳаводаги чегараларини ёпган эди. Қатар амири Тамим бен Хамад Аль Тани араб давлатларининг ҳудудий учрашувларида иштирок этмаган эди.