Қатар ОПЕКдан чиқишини эълон қилди

Oбуна бўлиш
Қатар асосий эътиборни - табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга қаратмоқчи.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Қатар Нефт экспортчилари ташкилотидан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақида РИА Новости  Қатарнинг энергетика вазири Саад бен Шрида аль-Каабига асосан хабар қилмоқда.

“Қатар ОПЕКдан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб чиқади. Биз душанба куни бу ҳақида ташкилотни огоҳлантирамиз”, - дейилган хабарда.

Вазир айтишига қараганда Қатар асосий эътиборни - табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга қаратмоқчи.

Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради

Қатар суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 77 млн тоннадан 110 млн тонага етказишни режалаштириган. Олдин ушбу мамлакат 2024 йилга қадар яна тўртта суюлтирилган газ ишлаб чиқариш линиялари очиши мумкинлигини эълон қилган эди.

Элатиб ўтамиз, Қатар 57 йил олдин ОПЕКка аъзо бўлган эди. Ташкилот миқёсида Қатар нефт қазиб олиш ҳажми 1,85 %ни ташкил қилди.  Бугунги кунда Қатар энг йирик суюлтирилган газ экспорт қилувчи мамлакатдир.

6-7 декабрь кунлари Австрия пойтахти Венада ОПЕК+ мамлакатлари вазирларининг нефт қазиб олиш ҳажмини камайтиришга қаратилган учрашуви бўлиб ўтиши керак.

ОПЕК - Нефт экспортчилари ташкилотига бугун қуйидаги мамлакатлар киради: Алжир, Ангола, Венесуэла, Габон, Эрон, Ироқ, Конго, Қувайт, Қатар, Ливия, БАА, Нигерия, Саудия Арабистони, Экваториал Гвинея ва Эквадор. ОПЕК дунё бозорига етказиб берилаётган нефтнинг 3/2 қисмини назорат қилади. Россия ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Янгиликлар лентаси
0