https://sputniknews.uz/20210104/London-sudi-Assanzhni-AShga-ekstraditsiya-ilishdan-bosh-tortdi-15728278.html
Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди
Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди
Sputnik Ўзбекистон
Лондон суди “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги сабаб уни АҚШга экстрадиция қилмаслик тўғрисида ажрим чиқарди. 04.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-04T18:40+0500
2021-01-04T18:40+0500
2021-01-04T18:40+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1121/86/11218695_0:23:2149:1239_1920x0_80_0_0_7e760e0c6fc0d0d3e163afdd0b132ecc.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Лондон марказий суди судьяси Ванесса Барайтсер Америка ҳукуматига “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилишдан бош тортди, дея ёзмоқда РИА Новости.“Мен унга АҚШда жиддий изоляцияни назарда тутувчи махсус маъмурий чоралар қўлланиши мумкинлигини инобатга олдим. У Ассанжнинг руҳий соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - деди Барайтсер.Судья ажримни ўқиётиб, аслида, айбланувчининг соғлиғи рад этишнинг ягона сабаби эканини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётган Ассанжда ўз жонига суиқасд қилиш фикрлари яна пайдо бўлиши мумкин.Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқариш тўғрисидаги қарор 6 январь куни қабул қилинади.Жулиан Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операциялари пайтида ноқонуний ҳаракатларини фош қилгани учун халқаро миқёсда танилган. Журналист ҳарбий ҳаракатлар пайтида тинч аҳолининг ўлдирилиши, шунингдек, Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақлаш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.2010 йилда уни Швецияда зўрлаш ва таъқиб қилишда айблашди. Ассанж ҳамма айбловларни рад этди: унинг сўзларига кўра, унга қарши шикоят қилган аёллар қасос олиш ва полиция таъсири остида ҳаракат қилишган. Бир оздан сўнг иш ёпилди, кейин эса қайта очилди ва ўтган йилнинг ноябр ойида яна ёпилди.Жулиан Ассанжнинг онаси Ruptly’га холислик учун миннатдорчилик билдирди2010 йил июн ойидан бери "WikiLeaks" асосчиси экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Лондондаги Эквадор элчихонасида яширинган. Ўтган йилнинг 11 апрель куни эрталаб у АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Лондон суди уни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.Шундан сўнг АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда янги айбловларни қўйди. АҚШда Ассанж 175 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
https://sputniknews.uz/20190411/WikiLeaks-sayti-asoschisi-Zhulian-Assanzh-Londonda-ibsga-olindi-11199810.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1121/86/11218695_0:0:2149:1351_1920x0_80_0_0_733f5fed1ecb670f1066987f606c7eab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди
Лондон суди “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги сабаб уни АҚШга экстрадиция қилмаслик тўғрисида ажрим чиқарди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Лондон марказий суди судьяси Ванесса Барайтсер Америка ҳукуматига “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилишдан бош тортди, дея ёзмоқда
РИА Новости. “Мен унга АҚШда жиддий изоляцияни назарда тутувчи махсус маъмурий чоралар қўлланиши мумкинлигини инобатга олдим. У Ассанжнинг руҳий соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - деди Барайтсер.
Судья ажримни ўқиётиб, аслида, айбланувчининг соғлиғи рад этишнинг ягона сабаби эканини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётган Ассанжда ўз жонига суиқасд қилиш фикрлари яна пайдо бўлиши мумкин.
Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқариш тўғрисидаги қарор 6 январь куни қабул қилинади.
Жулиан Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операциялари пайтида ноқонуний ҳаракатларини фош қилгани учун халқаро миқёсда танилган. Журналист ҳарбий ҳаракатлар пайтида тинч аҳолининг ўлдирилиши, шунингдек, Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақлаш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
2010 йилда уни Швецияда зўрлаш ва таъқиб қилишда айблашди. Ассанж ҳамма айбловларни рад этди: унинг сўзларига кўра, унга қарши шикоят қилган аёллар қасос олиш ва полиция таъсири остида ҳаракат қилишган. Бир оздан сўнг иш ёпилди, кейин эса қайта очилди ва ўтган йилнинг ноябр ойида яна ёпилди.
2010 йил июн ойидан бери "WikiLeaks" асосчиси экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Лондондаги Эквадор элчихонасида яширинган. Ўтган йилнинг 11 апрель куни эрталаб у АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Лондон суди уни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Шундан сўнг АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда янги айбловларни қўйди. АҚШда Ассанж 175 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.