Айрим жойларда -17 даражагача совуқ: Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишЗима
Зима - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синоптиклар янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиришини прогноз қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво шароитини маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради.
Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0