Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан қутлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари ўтиб бораётган йил жамият маънавий-маърифий ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги — 2021 йил кириб келаётгани билан табриклади.

Новогодняя ёлка в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
"В лесу родилась ёлочка" хит таронаси ўзбек тилида янгради — видео

"Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман", - деди президент ўз табриги аввалида.

Мирзиёев 2020 йил бутун дунё қатори Ўзбекистон учун ҳам оғир ва мураккаб келганини, коронавирус пандемияси, глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказаётганини таъкидлади.

"Мана шундай мураккаб вазиятга қарамасдан, мард ва олижаноб халқимизнинг матонати, фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда катта ўзгаришларни амалга оширдик.

Иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришга эришдик. Юқори технологияларга асосланган ўнлаб янги корхоналар, транспорт тизимлари ишга туширилди. Замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар, боғча ва мактаблар, шифохоналар, маданият ва санъат, спорт масканларини барпо этдик.

Москва в преддверии Нового года - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ва президентини дунё мамлакатлари етакчилари қутламоқда

Миришкор деҳқон ва фермерларимиз барча қийинчиликларни мардона енгиб, мўл ҳосил етиштирдилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада кенг имкониятлар очилди. Йил давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун минглаб янги иш ўринлари яратилди", - деди президент.

Ўзбекистон раҳбари ўтиб бораётган йил жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлганини таъкидлади.

Хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорликни янада кучайтирдик. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

"Биз кириб келаётган 2021 йилга яхши ният ва катта режалар билан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном бердик. Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Новогоднее обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
"Биргаликда нормал ҳаётни қайта тиклаймиз": Путин россияликларни Янги йил билан табриклади

Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз", - деб ваъда қилди давлат раҳбари.

Ёшлар, меҳнаткаш ва оқила опа-сингиллар, муҳтарам кексаларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади.

2021 йилда давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. "Ушбу шонли санани, иншооллоҳ, барчамиз биргаликда муносиб нишонлаймиз", - деб қайд этди Мирзиёев.

"Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз.

Шу гўзал оқшомда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта: юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига ецин! Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин! Кириб келаётган 2021 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!"

Янгиликлар лентаси
0