Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ва президентини дунё мамлакатлари етакчилари қутламоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМосква в преддверии Нового года
Москва в преддверии Нового года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табрикларда жорий йилги хатар ва қийинчиликларга қарамай, мамлакатимиз билан ҳамкорлик изчил ривожлангани таъкидланиб, келгусида ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Новогоднее обращение президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
"Биргаликда нормал ҳаётни қайта тиклаймиз": Путин россияликларни Янги йил билан табриклади

Уларда жорий йилги хатар ва қийинчиликларга қарамай, мамлакатимиз билан ҳамкорлик изчил ривожлангани таъкидланиб, келгусида ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.

Давлат раҳбарига сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу ниятлар изҳор этилган.

Жумладан, ўз табрикларини қуйидагилар юбордилар:

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель;

Холодная каурма и горячий грузинский тост: как готовятся к Новому году в ближнем зарубежье - Sputnik Ўзбекистон
Яхна қовурдоқ ва грузинча иссиқ тост: МДҲда Янги йилга қандай тайёргарлик кўришмоқда

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад  ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Дания Қироличаси Маргрете II;

Норвегия Қироли Харалд V;

Венгрия Президенти Янош Адер;

Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда;

Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитс;

Ирландия Республикаси Президенти Майкл Хиггинс;

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб;

Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулға;

Янги Зеландия Генерал-губернатори Петси Редди;

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко;

Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин;

Хитой Халқ Республикаси Раисининг ўринбосари Ван Цишань;

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кецян;

Япония парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто;

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан;

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Бош котиби Йенс Столтенберг;

Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард;

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия;

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдат Амреев.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0