https://sputniknews.uz/20210101/Meribonlik-uyida-suratga-olingan-Yolsin-kalamushlar-videosi-yuzasidan-akhborot-berildi--15716073.html
Меҳрибонлик уйида суратга олинган "Йўқолсин каламушлар" видеоси юзасидан ахборот берилди
Меҳрибонлик уйида суратга олинган "Йўқолсин каламушлар" видеоси юзасидан ахборот берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу видеотасвир "бизга бошқа раҳбар керак эмас" деб Абдурасул Акмаловнинг директор вазифасига қайтишини сўраётган техник ходимлар томонидан суратга олинган. 01.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-01T13:37+0500
2021-01-01T13:37+0500
2021-01-01T13:37+0500
янгиликлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_dae1cf47a6cc8629c2260e2eed00e7c0.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўтган йилнинг якуни - 30 декабр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Бўка тумани 15-сонли меҳрибонлик уйидаги "Йўқолсин каламушлар" мавзусида видеотасвир юзасидан Тошкент вилоят ХТБ муносабат билдирди.Хабарга кўра, ушбу ҳолат Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, Бўка тумани ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари томонидан жорий йилнинг 31 декабр куни жойига чиққан ҳолда ўрганилди.Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: мазкур видеотасвирдаги ҳолат Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйида 2020 йил 14 декабрда директор вазифасини вақтинча бажариш вазифаси юклатилган Абдурасул Акмаловни вазифасидан озод қилиш бўйича Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан меҳрибонлик уйи жамоаси таништирилаётган вақтда жорий йилнинг 24 декабр куни рўй берган.Ушбу видеотасвир "бизга бошқа раҳбар керак эмас" деб Абдурасул Акмаловнинг директор вазифасига қайтишини сўраётган техник ходимлар томонидан суратга олинган.Акмалов директор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод қилиш ҳақида ёзган ўз аризасига кўра Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил 23 декабрь куни вазифасидан озод қилинган.Шунингдек, Акмалов 2013-2016 йилларда мазкур меҳрибонлик уйи директори вазифасида фаолият олиб борганлиги ҳамда раҳбарлик фаолияти давомида молиявий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра айбдор деб топилганлиги маълум бўлган.Меҳрибонлик уйида 137 нафар болалар тарбияланмоқда.2020 йил 31 декабрь куни ҳомийлар томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар берилиб, байрам дастурхони ташкил этилди.Бугунги кунда меҳрибонлик уйи директори вазифасини вақтинча бажариш Бўка тумани халқ таълими бўлими болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мутахассис У.Уруновага юклатилган.Тошкент вилояти ҳалқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан муассасанинг таълим-тарбия жараёни, тарбияланувчиларга яратилган шароит, педагогик жамоа орасидаги муҳит ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
https://sputniknews.uz/20201219/Korruptsiyaga-oid-anonim-murozhaatlar-am-krilib-chiiladi-15631759.html
https://sputniknews.uz/20200603/Ismoilov-Bugungi-kunda-korruptsiyani-yashirish-deyarli-imkonsiz-blib-oldi-14278133.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_300:0:1200:675_1920x0_80_0_0_a8c54c44617fe3fc175c2b14d6ded471.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар, жамият
Меҳрибонлик уйида суратга олинган "Йўқолсин каламушлар" видеоси юзасидан ахборот берилди
Ушбу видеотасвир "бизга бошқа раҳбар керак эмас" деб Абдурасул Акмаловнинг директор вазифасига қайтишини сўраётган техник ходимлар томонидан суратга олинган.
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўтган йилнинг якуни
- 30 декабр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Бўка тумани 15-сонли меҳрибонлик уйидаги "Йўқолсин каламушлар" мавзусида
видеотасвир юзасидан Тошкент вилоят ХТБ муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, Бўка тумани ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари томонидан жорий йилнинг 31 декабр куни жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: мазкур видеотасвирдаги ҳолат Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйида 2020 йил 14 декабрда директор вазифасини вақтинча бажариш вазифаси юклатилган Абдурасул Акмаловни вазифасидан озод қилиш бўйича Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан меҳрибонлик уйи жамоаси таништирилаётган вақтда жорий йилнинг 24 декабр куни рўй берган.
Ушбу видеотасвир "бизга бошқа раҳбар керак эмас" деб Абдурасул Акмаловнинг директор вазифасига қайтишини сўраётган техник ходимлар томонидан суратга олинган.
Акмалов директор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод қилиш ҳақида ёзган ўз аризасига кўра Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил 23 декабрь куни вазифасидан озод қилинган.
Шунингдек, Акмалов 2013-2016 йилларда мазкур меҳрибонлик уйи директори вазифасида фаолият олиб борганлиги ҳамда раҳбарлик фаолияти давомида молиявий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра айбдор деб топилганлиги маълум бўлган.
Меҳрибонлик уйида 137 нафар болалар тарбияланмоқда.
2020 йил 31 декабрь куни ҳомийлар томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар берилиб, байрам дастурхони ташкил этилди.
Бугунги кунда меҳрибонлик уйи директори вазифасини вақтинча бажариш Бўка тумани халқ таълими бўлими болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мутахассис У.Уруновага юклатилган.
Тошкент вилояти ҳалқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан муассасанинг таълим-тарбия жараёни, тарбияланувчиларга яратилган шароит, педагогик жамоа орасидаги муҳит ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.