Исмоилов: бугунги кунда коррупцияни яшириш деярли имконсиз бўлиб қолди

© Foto : Из личного архива Бахадыра ИсмаиловаБахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз
Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳукумати коррупцияни йўқ қилиш бўйича изчил чораларни кўрмоқда. Бироқ, унинг устидан ғалаба жуда яқин деб айта олмаймиз. Бош прокуратура академияси маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов амалга оширилган ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik, Дилшода Раҳматов. Коррупция туфайли глобал иқтисодиёт йилига ўртача 2,6 триллион доллар йўқотади. Ўзбекистонда ушбу салбий ҳолат тиббиёт, таълим, банк, божхона, суд тизимларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, давлат хизматларида, шунингдек фуқароларни ишга ёллашда кенг тарқалган.

Начальник центра Академии генеральной прокуратуры Бахадыр Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон таълим тизимидаги коррупция: сабаблари ва курашиш чоралари – Исмоилов

Ўтган йилнинг май ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Коррупцияга қарши кураш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган давлат Дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов Sputnik мухбирига унинг асосий жиҳатлари, бугунги кунда мамлакатда кенг тарқалган коррупция шакллари, шунингдек, давлат хизматчиларининг порахўрлиги ва сотқинлигига қарши қандай усуллар билан курашиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

- Коррупцияга қарши кураш дастурининг асосий жиҳатлари нимада?

- Ушбу салбий ҳолатга қарши курашда ҳар бир давлат ўз спецификасидан келиб чиқади. Стратегия коррупция шароитлари, сабаблари ва хавфларига қараб белгиланади. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан буён унга қарши курашиш масаласи кўтарилиб келинган, норматив ҳужжатлар қабул қилинган, аммо махсус дастурий ҳужжатлар бўлмаган. 2008 йилда Ўзбекистоннинг БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши билан, давлат бир қатор мажбуриятларни, шу жумладан тизимли қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳоказоларни ўз зиммасига олди.

2017 йилда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун имзоланди, унда ушбу йўналишдаги давлат сиёсати давлат дастурлари орқали белгиланиши белгилаб қўйилди. Улардан биринчиси, 2017–2018 йилларда бешта йўналиш ва конкрет чора-тадбирларнинг 51 пунктини ўз ичига олган.

Бизда коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқишда тажрибамиз бўлмаганлиги сабабли, 2019 йилда президент ўз фармони билан икки йўналиш – олий таълим ва капитал қурилиш йўналишларини пилот йўналиш сифатида ишлаб чиқилишини белгилаб берди. Методика шулар ёрдамида ишлаб чиқилди.

Генпрокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурор олий таълим соҳасида коррупция тарқалган йўналишларни санаб ўтди

Ҳаммаси хавфлар таҳлилидан бошланади. Тегишли вазирликлар уларни баҳолаб, кейин йўл харитасини ишлаб чиқадилар. Кейин қандай норматив ҳужжатни қабул қилиш кераклиги ва идоранинг ўзида ким коррупцияга қарши кураш билан шуғулланиши тўғрисида қарор қабул қилинади. Идораларнинг ҳар бирига ҳуқуқ-тартибот ходимларини бириктириш имкони йўқ.

Шу билан бирга, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, қонунбузарликларни аниқлашда ва келажакда бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги учун чоралар кўришга ички хавфсизлик хизматлари самаралироқдир. Шунга ўхшаш, идора даражасида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп.

Янги дастурнинг принципиал фарқи шундаки, у мамлакатда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда муайян масалаларни ҳал этишга қаратилган. Ушбу ҳужжат тўртта устувор йўналишга эга: жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий билимларни ошириш, ҳаётнинг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупциянинг дастлабки босқичларида олдини олиш (яъни жиноятчиликнинг профилактикаси) ва иқтисодиёт ва сиёсатнинг муайян соҳаларига нисбатан хавфлар олдини олиш. Шунингдек, унда 35 та аниқ чора-тадбирлар кўрсатилган.

- Давлат хизматида коррупция намоён бўлишига қарши қандай усуллардан фойдаланиш мумкин?

- Ўзбекистонда кадрлар танлаш билан шуғулланадиган ва кейинчалик уларнинг фаолиятини назорат қилувчи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Аммо яна бир бора таъкидлаш жоиз - бу соҳадаги барча муаммоларни одамга ижтимоий кафолатлар ва муносиб маош бермасдан ҳал қилиб бўлмайди. Яна бир жиддий масала - давлат хизматчиларини ўқитиш. Улар учун чекловлар ва тақиқлар қонун билан белгиланиши мумкин, аммо у бу ҳақда билмаслиги мумкин. Илгари барча тақиқлар идоравий ҳужжатларда қайд этилган бўлган, аммо халқаро амалиётда барча давлат хизматчилари қайси соҳада ишлашларидан қатъи назар амал қилишлари керак бўлган талаблар тахминий рўйхати мавжуд.

Масалан, улар асосий ишидан ташқари бошқа бирон бир фаолият тури билан, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас ва улар совға олиш ҳуқуқига ҳам эга эмаслар. Лекин совға айнан нима эканлиги ва қандай миқдордаги совға жиноий жавобгарликка тортишга олиб келишини аниқлаш керак. Ҳозирча бу меъёрлар ҳар хил. Ҳамма нарса ҳисобга олиш керак, бундан ташқари, "давлат хизматчиси" тушунчасига аниқлик киритиш керак. Мисол учун, таълим тизими ўз талабларига эга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида эса ўз талаблари. Битта қонунда барчасини мужассамлаштириб бўлмайди, аммо умумий йўналишлар белгиланиши шарт.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

Бу йил "Давлат хизмати тўғрисида" қонун қабул қилинади, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилиши режалаштирилмоқда, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишлаб келмоқда аллақачон. Катта иш амалга оширилмоқда, бир кунда ҳаммасини уддалаб бўлмайди.

- Бугунги кунда Ўзбекистонда коррупциянинг қандай кўринишлари кенг тарқалган?

- Энг кўп учрайдиган қоидабузарликлардан бири бу интизомий. Мураккаброқ кўриниши - маъмурий: бу баъзи қарорлар учун давлат хизматчилари томонидан ноқонуний мукофотлар, имтиёзлар олиш. Энг қийин тури - бу жиноий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардир: пора олиш, пора олишда воситачилик қилиш ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш. Охиргилари жуда кенг тарқалган, аммо шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда бунинг кескин, деярли 30-40 фоизга пасайиши кузатилмоқда. Буни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга мораторий жорий қилиниши билан изоҳлаш мумкин.

Коррупция билан боғлиқ қоидабузарликлар ва жиноятлар камайиб бормоқда. Бунда электрон ҳукумат тизимига ўтиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг назорати муҳим рол ўйнайди. Авваллари аҳоли коррупция фактларига доир деярли ҳеч қандай муайян маълумотга эга бўлмаган, аммо энди бу маълумот матбуот анжуманлари ва брифинглар орқали етказилмоқда. Фуқароларнинг ўзлари ҳам жуда фаол - улар ижтимоий тармоқларда коррупция фактлари ҳақида ёзмоқдалар, президентнинг, бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилмоқдалар. Қоидабузарлик ёки жиноятни деярли яшириб бўлмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0