Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди: Трамп сўнгги ресурсини жангга ташлади

© AFP / JIM WATSONПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент сифатида ўз куни битганини билган Трамп, республикачи - сенаторларга мурожаат қилиши, уларни бироз қўрқитишга ҳаракат қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik, Михаил Шейнкман. Партия ичидаги гапларни оммага олиб чиқиш билан республикачи сенаторлардан бирор нарсага эришиб бўлмаслигини сезган Дональд Трамп ўзининг сўнгги режасини амалга оширишга киришди.

Одатда у Twitter  орқали оддий америкаликларга мурожаат қилар эди, лекин бу сафар Америка президенти ОАВ орқали республикачи сенаторларга очиқ мурожаат билан чиқди.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: таслим бўлишга жуда эрта

“Президент учун жон бериб курашиш вақти келди. Демократлар ҳам аслида ғалаба қозонганда шундай қилган бўларди. Сайловлар қалбакилаштирилгани аниқ. Жо Байден қалбаки президент!”, - деди Дональд Трамп.  

Албатта, Трампнинг бу чораси вазятни ўзгартиришга қодир эмас, у кўпроқ президентнинг “сўнгги қўнғироқ” ҳуқуқидан фойдаланишга ўхшаб кетди.  

Трамп тарафдорлари намойишлар қилишда давом этмоқда, лекин унинг ўзи ҳеч нарса қилган  йўқ. Унинг қўли смартфон ва гольф ўйинидан бўшагани йўқ, гўёки 20 январдан кейин бўш вақти йўқдек.

Лекин нима бўлса ҳам Дональд Трамп 6 январ куни Вашингтонга келмоқчи. У ерад катта норозилик намойиши бўлиши кутилмоқда.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп демократлар АҚШни коммунизмга келтиришни хоҳлайди деб ҳисоблайди

Аслида Трампнинг вазиятида Капитолийни эгаллаш учун фақат бир дона гипотетик имконият бор. Америка тарихида фақат бир маротаба 1876 йилда Ратерфонд Хейз жанубий штатлардаги конкрессменлар билан тузган битимидан сўнг улар ёрдамида президент бўлишга муваффақ бўлган эди. Ўша сайловлар Америка тарихида энг ноҳақ сайловлар сифатида эсда қолган. Жанубий штатлардан бўлган конгрессменлар қулдорлик тизимини қайтаришга умид қилган ҳолда Хейзни қўллаб-қувватлашган эди, лекин бу амалга ошмаганидан сўнг АҚШда фуқаролар урши бошланиб кетишига оз қолган эди.

Ҳозирги президент учун ҳам ўшанда содир бўлган вазият эҳтимоли жуда кам бўлсада кичик имконият сифатида кўрилмоқда. Сенатда эса аксарият бунга қарши.

Жо Байден билан эса, бўлаётган барча воқеаларга қарамасда, улар дўст. Нима ҳам дердик – истеблишмент.

Американский бомбардировщик Б-52  - Sputnik Ўзбекистон
Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

Юқори палата сон жиҳатдан кўпчилликни ташкил қилаётган республикачилар амалдаги президент розилиги бўлмаса айрим ташаббусларни бекор қилиши мумкин.

Президент сифатида ўз куни битганини билган Трамп охирги имкониятидан фойдаланиб қолиш мақсадида  республикачи-партиядошларига мурожаат қилиши, уларни бироз қўрқитишга ҳаракат қилиши мумкин.

Трампдан ҳар нарса кутса бўлади, лекин қўмондонлик соати киритилишига ҳеч ким ишонмайди. Агар ана шундай гаплар тасофидан ОАВга чиқиб кетса Мудофа вазирлиги ўз навбатида “Б” режага эга бўлиши керак. Ҳа, айнан “Б” режага “Т” режага эмас.                                                                               

Янгиликлар лентаси
0