Тожикистонда 12 яшар қизни зўрлаган эркак озодликка чиқарилгач, фаоллар жанжал кўтарди

© SputnikСотрудники милиции патрулируют дороги таджикской столицы
Сотрудники милиции патрулируют дороги таджикской столицы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўрқиб қолган қизалоқ ота-онасига ҳеч нарса айта олмаган, улар бу ҳақда қизнинг кўзи ёришига бир неча ҳафта қолганида хабар топганлар.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тожикистонлик журналист Виктория Петрова ва шилқимлик ҳамда зўрликка қарши курашга қаратилган TellMeSister гуруҳи ташкилотчиси Елена Нажметдинова мамлакатда зўрланган болалар муаммосига эътибор қаратишди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон нашри.

Женщина держит за руку ребенка - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди

Фаол аёллар Ҳисорда юз берган аянчли ҳодисага эътибор қаратдилар.

Ўн икки яшар қизалоқнинг номуси 42 ёшли қариндоши томонидан топталган.

Қўрқиб қолган бола ота-онасига ҳеч нарса айта олмаган, улар бу ҳақда қизнинг кўзи ёришига бир неча ҳафта қолганида хабар топганлар.

Фақатгина адвокат ОАВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборини ушбу ҳодисага қаратганидан сўнг, иш судгача борган. Аммо бу ерда ҳам жабрланганларни нохуш сюрприз кутарди: зўравон суд залидан амнистия бўйича қўйиб юборилди.

Натижада, оиладан ҳатто қариндошлари ҳам воз кечди, педофил ва зўравон эса белгиланган муддатни ўтамай (суд томонидан унга 5 йил қамоқ жазоси тайинланган), одатий ҳаёт тарзини кечирмоқда.

Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 65 яшар эркак вояга етмаган мажруҳ қўшнисини мунтазам зўрлаб келган

Адолатсиз ҳукмдан қаттиқ норози бўлган интернетдаги тожик сегмент фойдаланувчилари АдолатБароиШабнам #СправедливостьДляШабнам #JusticeForShabnam хештеглари билан норозилик акциясини йўлга қўйдилар.

Ижтимоий тармоқлар шундоқ ҳам қисмати оғир келган қизалоқнинг ҳаётини мураккаблаштирмаслик мақсадида, унинг исмини ошкор қилмай, шунчаки Шабнам дея атамоқдалар.

"Мен ҳозир кимга "миннатдорлик" билдиришим кераклигини билмаяпман - қонунга билдирайми, судьяга ёки тизимга? Зўравон ва педофилларга "яшил чироқ" берганларинг учун раҳмат. Эндиликда қизларимиз ўзларини хавфсиз ҳис қила олмасликлари учун раҳмат. Қизларнинг ота-оналарига улардан бошқа болаларни ҳеч ким ҳимоя қилмаслигини кўрсатиб берганларинг учун раҳмат", - дея кескин фикрларни билдирди интернетда Елена Нажметдинова.

"Бу воқеани шунчаки унутиб юбормаслик лозим. Бу ҳақда барча ОАВ гапириши керак, боз устига биз ҳаракатсизликда бўлмаслигимиз лозим", - дея даъват қилмоқда Виктория Петрова.

Жабрланувчиларнинг адвокати юқори инстанцияларга апелляция берган. Қизалоққа жамоатчилик ташкилотлари ёрдам бермоқда. Одамларнинг бефарқ эмасликлари ва ОАВ томонидан воқеанинг ошкор этилиши туфайли бу иш ўлик нуқтадан силжиб, жиноятчи адолатли жазосини олишига умид қиламиз, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0