Андижонда 65 яшар эркак вояга етмаган мажруҳ қўшнисини мунтазам зўрлаб келган

CC0 / pixabay / Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото
Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жабрдийданинг онаси дастлабки тергов босди-босди қилиб юборилгани, бу бўйича юқори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилинганидан сўнг қайта жиноий иш қўзғатилганини айтади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Андижон вилояти Пахтаобод туманида вояга етмаган ва ногирон 16 ёшли қизни ён қўшниси зўрлаб келган. Бу ҳақда унинг яқинлари Sputnik агентлигига маълум қилди.

Жабрдийда Н.Н. (исми ўзгартирилган) II-гуруҳ ногиронлиги бўйича рўйхатда туради ва ўз тенгдошларига нисбатан ақлан заифроқ. Шу боис у ўз вақтида ўзи билан юз берган ҳолатларнинг нечоғлик жирканчлигини англай олмаган.

Женщина держит за руку ребенка - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди

Қизнинг онасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса бир неча маротаба содир бўлган.

Воқеа қандай содир бўлган?

Жабрдийданинг онасининг маълум қилишича, у қизининг илмга чанқоқлигини кўриб, одамларга қўшилсин деган мақсадда мактабда ўқитишга қарор қилган. Пандемия вақтида онлайн тарзда ўқиши учун унга планшет сотиб олиб берган.

Чексиз интернет тармоғидан фойдаланиши давомида қиз тасодифан порнографик видеороликка гувоҳ бўлган ва уни онасига кўрсатиб, “Бу бахтли ҳаёт, фалончи амаки айтди...” дея ўзи ва қўшниси ўртасида юз берган ҳолатлар ҳақида онасига айтиб берган. Она илк маротаба шунда қизи 65 ёшли қўшниси М.М. (исми ўзгартирилган) томонидан зўрланаётганлигини билиб қолган.

Беременная, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

“Қайнотам “Келин, бир умр ногирон боқиб, уйда ўтириб қолдингиз. Сиз ҳам бундоқ ишга чиқиб одамларга қўшилинг” деганлиги учун тумандаги тикув фабрикасига ишга жойлашган эдим. Пандемия вақтида уйимиз деразаларини михлаб қўйган эдик. Қўшни ўзининг ғаразли мақсадига етиш учун ана шу михларни суғуриб, деразадан тушган ва ҳар гал шу дераза орқали уйга кириб турган. Қизимни эса “Онангга айтма, бахтли бўласан, қизим, ногирон бўлганинг учун сенга бу ҳақда гапиришмаган, аслида ҳамма шундай қилиб, эрга тегади” каби сўзлар билан алдаб келган. Оғриқни қолдириш мақсадида ёки ҳомиладор бўлиб қолмаслиги учунми, “Грипп бўлмайсан” деб қизимга аллақандай дорилар ичириб келган”, – дейди жабрдийданинг онаси.

Органларга мурожаат

Она айрим сабабларга кўра қизи охирги маротаба зўрланганидан бир ой ўтиб, туман ИИБга мурожаат қилган. Бироқ иш қизнинг ўз хоҳишига кўра юз бериб келганлиги важи билан тугатилган.

Аммо қизнинг оила аъзолари юқори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига такрор мурожаат қиллавергач, бу иш бўйича ҳозирда қайта тергов очилган.

“Қизим аввалдан ногирон бўлиб туғилмаган. У болалигида бир маротаба “судорги” бўлиб, эътиборсиз қолдирилган. Шунинг асорати, у тез-тез тутқаноққа чалиниб туради. Қолаверса, бўлган ишлар унга ёмон таъсир қилганидан эсига тушса, қайта-қайта гапириб берадиган бўлиб қолди”, - дейди онаи зор.

Қизнинг онаси педофилликда гумонланаётган шахснинг қаёққадир ғойиб бўлгани, терговга келаётган ёки келмаётгани ҳақида билмаслигини айтади. Унга нисбатан бу гал қонуний чора кўрилишини истайди.

Жабрланувчининг 2020 йил 29 сентябрдаги аризасига биноан 2020 йил 4 ноябрь куни Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан (Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0