Ўзбекистон ва Қирғизистон тез орада автобус қатновини йўлга қўймоқчи

© Хокимият Самаркандской областиЗапущен новый международный автобусный маршрут Самарканд – Туркистан
Запущен новый международный автобусный маршрут Самарканд – Туркистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчиси, Бош вазир биринчи ўринбосари Артем Новиков билан видеоконференция шаклида кенгайтирилган музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik.  Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизмати.

Зарарли мамлакатлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қайси давлатлар билан авиаалоқаларни чеклади?

Жорий йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчиси, Бош вазир биринчи ўринбосари Артем Новиков билан видеоконференция шаклида кенгайтирилган музокаралар ўтказди.

Кун тартибининг асосий мавзуси сифатида алоҳида йўналишлар бўйича аввал тузилган қўшма ишчи гуруҳлар доирасида савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда 8 декабрь куни Фарғонада бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси чегара ҳудудлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегара ҳудудларида ваколатли вакиллари Кенгашининг 3-йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистон вазирлик ва идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Пассажиры и члены экипажей в зале ожидания аэропорта Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда авиа-қатновлар қачон тикланади - Saxo Bank башорати

Томонлар тезкорлик билан ўрганишни талаб этувчи аниқ масалаларни кўриб чиқдилар ва уларни зудлик билан ҳал этиш механизмларни ишлаб чиқдилар.

Икки мамлакат ва уларнинг чегара ҳудудлари ўртасида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди. Ушбу соҳаларда тизимли ҳамкорлик қилиш мақсадида томонлар саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва унинг изчил амалга оширилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни мунтазам янгилаб боришга келишиб олдилар.

Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг янада ўсишини таъминлаш, унинг тузилмасини диверсификация қилиш, шунингдек, икки томонлама савдо қилишда статистик маълумотларни ҳисобга олишнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

В Кыргызстане открылась больница, построенная совместно с Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда Ўзбекистон барпо қилган юқумли касалликлар шифохонаси очилди

Томонлар, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилишини батафсил таҳлил қилдилар ва натижалари бўйича ҳар икки мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ва ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш борасида навбатдаги вазифаларни белгилаб олдилар.

Мулоқот чоғида транспорт ва логистика соҳасида стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг устуворлиги таъкидланди. Ҳаво ташишларининг қайта тикланиши ижобий баҳоланиб, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, транспорт соҳасидаги қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл йўлагини яратиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида томонлар чегара ҳудудлар маъмуриятларини ҳамкорлик қилишга фаол жалб этиш, хусусан минтақалараро инвестициявий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун алоҳида “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар.

Янгиликлар лентаси
0