Дунёда авиа-қатновлар қачон тикланади - Saxo Bank башорати

© Sputnik / Evgeniy Odinokov / Медиабанкка ўтишПассажиры и члены экипажей в зале ожидания аэропорта Шереметьево
Пассажиры и члены экипажей в зале ожидания аэропорта Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро авиа қатновларини қайта тиклаш келгуси йилнинг биринчи чорагида бошланади, дейди Даниянинг Saxo Bank инвестиция бўйича директори Стин Якобсен.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Халқаро авиа қатновларини қайта тиклаш келгуси йилнинг биринчи чорагида бошланади ва ёзга келиб "ковидгача" бўлган ҳажмларининг 70-80 фоизига етади, деди Даниянинг Saxo Bank инвестиция бўйича директори Стин Якобсен РИА Новости’га.

Украшение Москвы к Новому году  - Sputnik Ўзбекистон
Saxo Bank 2021-йил учун "даҳшатли башоратларни" эълон қилди

"2021 йилнинг биринчи чорагида парвозларни секин тиклаш бошланади ва ёзга қадар у аввалги нормал ҳажмларнинг 70-80 фоизига етади, деб ўйлайман", - деди Saxo Bank вакили.

У одатдаги турмуш тарзи қисман қайтишини башорат қилмоқда, масалан, таътилда саёҳат қилиш.

"Аммо, менимча, иш учун саёҳат аввалги даражага етиб бормайди, компаниялар уларни қисқартиради. Уйдан ишлаш одатий ҳолга айланади ва бу дунёни ўзгартиради: одамлар ҳар куни офисларга боришни тўхтатишади, шаҳарларни тарк этишади. Бир қатор компаниялар аллақачон ҳеч қачон аввалги иш тартибига қилмасликларини билдиришди. Бу ўзгаришсиз қоладиган тренд", - дейди "ҳайратланарли прогнозлари" муаллифи.

Ўтган ҳафтада Saxo Bank келгуси йил учун "ҳайратга соладиган башоратларни" эълон қилганди. Унга кўра, 2021 йилда оммавий вакцинация таъсирида коронавируснинг чекиниши корпоратив дефолт хавфини кескин оширади. Банк таҳлилчилари таъкидлашича, пандемия 2008 йилдаги молиявий инқироз даврида хавфли миқёсга эга бўлган қарз юкини тўплашни кучайтирди.

Инфляция кўтарилади, ишсизлик эса шунчалик тез пасаядики, ФРТ хавфли бўлган облигацияларни ўзиб билан тортиб, узоқ муддатли ғазначилик қоғозларини юқори даражага кўтаришга имкон беради.

Корхоналарнинг дефолтлари кўп йиллик энг юқори даражага кўтарилмоқда, энг кўп қарзга ботган жисмоний чакана савдо компаниялари қулайди.

Янгиликлар лентаси
0