Иссиқ узоққа келмади: эртага Ўзбекистон ҳудудларида қор ёғади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишАвтомобили во время снегопада
Автомобили во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларига Эрондан кирган илиқ ва нам ҳаво массалари узоқ вақтга келмади. Эртага Ўзбекистон ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Видео Sputnik. Новогодние украшения на улицах городов ближнего зарубежья  - Sputnik Ўзбекистон
МДҲнинг қайси шаҳарлари арча безатишдан воз кечишди – видео

Хабарда айтилишича, Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон у қорга айланиши мумкин. Республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.

Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0