Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзини ўзи банд қилган шахслар асосан қайси соҳаларда ишлаши маълум бўлди

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият маркази таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно) фаолият тури киритилди.

Низомга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган шахс тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.

Мазкур фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

Янгиликлар лентаси
0