ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Кеча АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари Ўзбекистонда неча киши ўзини ўзи банд қилган солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтгани ва улар қачондан солиқ тўлашни бошлаши ҳақида батафсил маълумот беришди.
Хусусан, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энг кўп қуйидаги соҳаларда рўйхатдан ўтган:
- Маиший хизматлар соҳасида рўйхатга олинган. Сартарошлик, маникюр, калит тайёрлаш ва пойабзал таъмири соҳасида – 159 954 нафар киши рўйхатдан ўтган.
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини парвариш қилиш, экин экишда ёрдам бериш) соҳасида 120 527 киши рўйхатга олинган.
- Ижтимоий хизматлар соҳасида, яъни репетиторлик қилиш, бола парвариши ва хонадонларни тозалаш соҳаларида – 102 341 киши рўйхатдан ўтган.
- Саноат соҳасида (ёғоч меъморчилиги, сантехника, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик ва темир-терсак тўплаш) 91 829 киши қайд этилган.
- Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, айрон тайёрлаш, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) - 63 469 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда.
- АКТ соҳасида (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларнии ишлаб чиқиш) - 10 134 нафар жисмоний шахс рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўатамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар – ўз шахсий меҳнати билан мустақил хўжалик фаолиятини амалга оширадиган меҳнатга лаёқатли жисмоний шахслар ҳисобланади.
Солиқ қонунларида белгиланишига кўра, 2020 йилда ўзини ўзи банд қилган шахслар БҲМнинг 50% миқдорида (111 500 сўм)солиқ тўлайди ва ушбу тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда пенсия ҳисобланади.
2021 йил 1 январдан бошлаб эса, ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса техникаларидан фойдаланишга ўтиши лозим.