“Ўзбекнефтгаз” табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини сезиларли оширди

© УзбекнефтгазУзбекнефтгаз увеличил добычу газа
Узбекнефтгаз увеличил добычу газа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мўйноқ, Муборак, Газли ва Шўртан конларидан кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми сезиларли даражада оширилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Устюртда 3 та, Қашқадарёда 4 та, Бухорода 4 та газ қудуғи очилиши натижасида "Ўзбекнефтгаз" табиий газ қазиб чиқариш ҳажми сезиларли оширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати. 

Хусусан, Мўйноқ туманида жойлашган “Шарқий Бердақ” конидан кунлик 310 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришди.

Газ - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйгани юзасидан маълум берилди

Шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан 217 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий тандирча” газ конденсат конидаги 60-сонли қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати, қазиб чиқарилишига эришилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан кунлик 300 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бугунги кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 42 та янги қудуқларни бурғилаб ишга қўшилди, 193 та мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди, 15 та технологик объектларни қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида сентябрь ойидан бошлаб кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари 89,7 млн куб метрдан 92,5 млн куб метргача оширишга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0