Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйгани юзасидан маълум берилди

CC0 / Pixabay / PhotoMIX-Company / Газ
Газ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро туманининг “Шергирон” МФЙ аҳолиси газ таъминоти тизимидаги муаммолардан норозилигини билдириб, йўлнинг қатнов қисмини тўсишга уринаётгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйгани юзасидан маълум берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро туманининг “Шергирон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси газ таъминоти тизимидаги муаммолардан норозилигини билдириб, йўлнинг қатнов қисмини тўсишга уринаётгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалган эди.

Рабочий демонстрирует продукцию завода - Sputnik Ўзбекистон
Иккита цемент заводида газ босимининг пасайиши сабаб ишлаб чиқариш тўхтатилди

Таъкидланишича, воқеа сабабларига ойдинлик киритиш учун филиал ходимлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳоли билан учрашув ўтказиб, уларнинг шикоятларини тинглаган. Газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган масалаларни бартараф қилиш учун барча зарур чоралар кўрилди.

Хабарда ёзилишича, шу кунларда Бухоро туманида аҳоли пунктларини табиий газ билан таъминлашда босимнинг кескин пасайиши кузатилган.

“Бундай вазиятнинг юзага келишига “Соҳибкор” газ тақсимлаш станциясидаги иккинчи жўмракнинг ёпилиши сабаб бўлиб, натижада ҳудудга табиий газ етказиб берувчи қувурларда босим 6 дан 1,8 атмосферага тушиб кетган. Натижада, 1,3 мингдан зиёд аҳоли хонадони газ таъминотида қийинчиликларга дуч келди”, - дейилган баёнотда.

“Ҳудудгаз Бухоро” айни вақтда аҳоли пунктига газ таъминоти тикланётганини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0