Ўзбекистонда хато сабаб марҳумга ёзилган жарима бекор қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудник ГАИ с жезлом
Сотрудник ГАИ с жезлом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч йил олдин вафот этган самарқандлик эркакка “хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатлангани” учун жарима ёзиб жўнатилган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистонда хато сабаб марҳумга ёзилган жарима бекор қилинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгилангани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Оповещение о наложении штрафа - Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жарима 15 кун ичида тўланса 25 % чегирма берилади - Олий суд

ЙҲХББ хабарига кўра, жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржан ўзига тегишли бўлган “Матиз”да хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. Ҳайдовчини туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Абдунабиев тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро С.Джалаловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хилликда бўлган Самарқанд вилоятида яшаган 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржаннинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Ҳозир самарқандлик Джалалов Собиржанга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган. ЙҲХББ йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраган. 

Янгиликлар лентаси
0